«Реал» Погба учун 4 футболчисини таклиф қилади

«Реал» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба учун тўрт нафар футболчисини бермоқчи. Бу ҳақда The Times нашри журналисти Дункан Каслс маълумот берган. 

Унинг сўзларига кўра, Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар дарчасида Погбани таркибга қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилиб кўради.

Хабар қилинишича, мадридликлар аввалига 29 ёшли футболчиси Гарет Бэйлни «МЮ»га таклиф қилиб кўради. Келишувга эришилмаса «Реал» инглизларга 27 ёшли ҳавбеки Хамес Родригес, 21 ёшли ҳимоячиси Тео Эрнандес ва 32 ёшли дарвозабони Кейлор Навасни ҳам таклиф этиши мумкин.

Бундан аввалроқ ОАВда 26 ёшли Погба шу йил ёзида «Олд Траффорд»ни тарк этмоқчилиги тўғрисида хабар қилинганди.

Погбанинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган, унинг ҳафталик маоши миқдори 290 минг фунтни ташкил этади.

Погба «МЮ»га 2016 йил ёзида «Ювентус»дан 100 миллион евро эвазига трансфер қилинганди.


Манба:Трибуна.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшлик спортчи халқаро жанг мусобақасида ғалаба қозонди (видео)

Кеча, 17- ноябрь куни қирғизистонлик спортчи Россия Федерациясининг Магнитогорск шаҳрида бўлиб ўтган “Пўлат юрак” ("Стальное сердце") профессионал жангда ғалабани қўлга ...

Исроил мадримов мексикалик норберто гонсалес устидан ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангида ҳам муддатидан олдин ...

Қирғизистонда 14 ёшдаги кикбоксчи рингда тўсатдан вафот этди

Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида 17-19 август кунлари кикбоксинг бўйича халқаро мусобақа ўтказилаётганда Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан келган 14 ёшдаги спортчи вафот этди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400