Чехияда Ўзбекистон фуқароси қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши натижасида ҳалок бўлди

Чехияда 8 июнь куни қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 1964 йилда туғилган Алижон Уражбеков вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга таяниб Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, мазкур факт консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган элчихона ходимига полиция томонидан тасдиқланди.

Тергов ишлари билан Чехия криминал полицияси шуғулланмоқда.

“Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳум ҳамюртимизнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда”, дейилади ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Германия, Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонасига +49-30-3940980 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон энг ифлос ҳавоси бўлган мамлакатлар қаторига кирди

«AirVisual» ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда. ...

Нега ҳаммаси аксинча?

Xусусий тeлeкaнaллaрдaн биридa Фaрзaндлaрини мaктaбгa олиб борaётгaн отa-онaлaрнинг интeрвюлaри бeрилди. Ҳaммaси яшaш жойидaн йироқроқ мaктaбгa бeришнинг пулли бўлгaнидaн ...

Турк адвокати нодира қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400