Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, аҳоли эвакуация қилинмоқда

Қозоғистоннинг Арыси шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Портлаш бугун эртлаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатмоқда ва ҳатто осколкаларнинг ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда.

Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли аҳоли тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти акимати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, хавфсиз жойларда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита  ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“харомерлар” номли мақолам интернет сайтларида чиққандан сўнги ҳангомалар.

Мақолани сайтларда чоп этилгандан кейин, орадан бир кун ўтмасдан менга қишлоқдошим, посбон, Намоз аканинг ўғли Нормурод телефон қилиб қолди. “Интернетда чиққан мақолангиз ...

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг доллар пора олганлиги сабаб узоқ муддатга қамоққа йўл олди

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Қирғизистон ва ўзбекистон биргаликда автобус ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган биринчи “Ўзбекистон-Қирғизистон” бизнес-форум якунларига кўра, биргаликда автобус ва қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқаришга қаратилган битим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400