Тайлоқ туман ИИБ инспектори 60 минг доллар пора олганлиги сабаб узоқ муддатга қамоққа йўл олди

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Судланувчи А.С. Самарқанд вилоят Тайлоқ тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика катта инспектори вазифасида ишлаб келган.

У туман марказидаги 420-сонли милиция таянч пунктининг эски биноси ва бино ости ер майдонини харид қилишни бир неча шахсларга таклиф қилган. Жумладан, туманнинг «Чароғбон» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.М. да катта миқдордаги пул маблағлари борлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, мулкий наф кўриш мақсадида, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда туман ИИБга қарашли ҳақиқий нархи 118 млн 377 минг 72 сўм бўлган 420-сонли милиция таянч пункти маъмурий биноси ва бино ости ер майдони 70 минг АҚШ доллари эвазига сотилаётганлигига ишонтирган.

Ушбу миқдордаги пул маблағларини мазкур мансабдор шахсларга берса, бинога ва бино ости ер майдонига эгалик қилиш ҳақидаги туман ҳокимининг қарорини чиқартириб, унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Шу тарзда жорий йил 15 май куни хизмат хонасида фуқародан 60 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган А.С.га 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чилонзорда дарахтларни, яшаш жойларини ҳимоя қиламан, деб одамлар ҳушидан кетяпти…

Макаренко ёзяпти: «Бугун, 13 август куни олинган бу суратда Ekskavator Exclusive компанияси вакилининг бақир-чақирига учраган аёл ерда ётибди. У ва бошқалар компания ...

Муҳаммад солиҳнинг ўзбекистонга қайтишидан мухолифат ҳам, мамлакат ҳам зарар кўради

  Ҳурматли Баҳодир ака, Mulkdor.com сайтидаги “Сурат Икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!” сарлавҳали мақолангизда Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда”, деб атабсиз. ...

Эмомали раҳмон: тожикистон ҳеч қачон минтақа давлатларига муаммолар туғдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 10 январ куни Душанбега ташриф буюриб, Тожикистон Президенти ва Ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган учрашуви пайтида Эмомали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400