“ХАРОМЕРЛАР” номли мақолам интернет сайтларида чиққандан сўнги ҳангомалар.

Мақолани сайтларда чоп этилгандан кейин, орадан бир кун ўтмасдан менга қишлоқдошим, посбон, Намоз аканинг ўғли Нормурод телефон қилиб қолди.

“Интернетда чиққан мақолангиз шов-шув бўлаяпти. Сиз қишлоқда яшамаяпсиз-ку, опа?”.

“Қишлоқда яшашим учун свет, газ, сув бўлмаса, қандай яшайман, ука” – дедим унга жавобан мен.

 “Яшамасангиз светни нима кераги бор сизга?”.

“Яшайман, улаб беринглар бир менга эмас, бутун маҳаллага – “Нурли Диёр”га. Ҳозир мен уйимга эшик, ром сотиб олиш учун ишлаяпман. Уйимда пол-патологим ҳам йўқ. Шунга шаҳарда вақтинча ишлаяпман.

Мен Зиёдуллани яхши биламан. У ҳарбийдан бўшаб келгандан бери мен туғилиб, ўсган “Шайхлар” маҳалласи раиси бўлиб ишлаяпти. Оқкўнгил йигит.. Мен уй қуришни бошлаганимда менга икки тош машина тош тўкиб берди. Барака топсин! Ҳозир мақолам ҳақида чала-чулпа эшитганми, менга таъна қилибди, Нормуродга.

“Нормурод, сен совуқ кунлари ҳеч бир шароити бўлмаган жойда яшаб юрганимни кўрдинг-ку, ука? Қолаверса, мен фақат ўзимнимас қишлоқдошларимни ҳам ўйлаб ёздим. Улар ҳам мен каби ўрта асрларда яшаяптилар. Газсиз, светсиз, жондан ўтгандан кейин ёзасан-да ука”.

“Шамчироқ ёқиб, печкасиз уйда совуқда яшадик. Аямларникига борай десам, уйимнинг эшиги йўқ. Усталарнинг баъзи ишлари ҳам битай демайди. Қизларим совуққа бардош беролмай, иккиси ҳам касал бўлиб қолди.

Ҳозирда Тошкентдаман. Ишлаяпман. Кичик қизим синглимнинг уйидан мактабга борарди.Онаси бўла туриб, онасиз яшаяпти қизларим… Энди уйлаб кўр, Нормурод менга электрнинг зарурлиги нечоғли муҳим?!”

Нормурод хатни ўзи ўқиб кўрмаганлигини айтди. Мен унга нусха жўнатишни айтиб, хайрлашдим.

Мен нега буларни айтаяпман?

Чунки, туман электр тармоқлари раҳбари Умархон Жўраев ҳам менга худди шу куни телефон қилиб,худди шу савол-иддаони қилди.

Мен Нормуроднинг телефонидан сўнг,хатимда тилга олган Ойниса опага телефон қилдим. Ҳол-аҳволидан,қишда қийналган-қийналмагани ҳолидан сўрадим. Қишлоқда нима янгиликлар бўлаяпти, дедим. Дарди пишиб турган эканми, Ойниса опа, вой-бўй, ғиж-ғиж, совуқдан қийналиб кетганидан гапириб кетди. Янги подстанция қурилиши тўғрисида бирон янгилик бор –йўқлигидан сўрадим. Орада мен ўша пайтида, Ойниса опа билан тўрт ой олдин суҳбатлашганимизда интернетга хат ёзаман,деганимни эслатдим. ”Ёздим, опа!”

Ҳатто, ”Дунё ўзбеклари” ва “Мулкдор” сайтлари ўзларида чоп этганликларини айтдим. Ойниса опа роса қувониб кетди, гапларимдан. ”Гулзамон шу хатингизга яна бир муаммони қўшиб қўйсангиз”.

-Нима гапларни?, – дедим.

-Сиз ва бизнинг кириб келадиган асосий кўчамизнинг бошига Баҳриддин футбол майдони қуриб олган, -деди.

-Ҳа, мен ҳам биламан-ку, опа. Лекин,қишлоғимиз учун учун бу стадион яхши эмасми? Болалар, эркаклар спорт мусобақалари ўтказаётганини ҳам билгандим. Бунинг яхши-ёмон томонлари қанчалик эканини, яна ҳам бошқа ҳамма қишлоқдошларни фикрларини аввал яхшилаб ўрганайликчи, – дедим.

Орада Ойниса опани қўшниси чақириб қолиб, гапимиз ўзилиб қолди.

Ундан кейин, бир соатлар ўтмай туриб Ойниса опа менга яна телефон қилиб қолди. Тезда телефонни олдим.

Ойниса опа:

-Гулзамон сизни Иштихон тумани электр тармоқлари бошлиғи Умар Жўраев сўраб келибди.

Тўғриси ҳайратимни яширолмадим. Биргина Иштихон туманининг қайсидир идораларига ишинг тушиб борса, арзимаган бирор маълумотномами, ёки бошқами олиш учун кунлаб, ҳафталаб ишингни битиролмай сарсон-саргардон бўласан. Одамлар айниқса, паспортларини алмаштиришда, сарғайишларидан безор бўлиб ўзларига ҳар куни керак бўладиган паспортларини ҳам тўғрилашни пайсалга солганларини кўп кўзатганман.

Кимсан, Умар Жўраевнинг шахсан ўзлари қишлоғимизга мени сўраб келиши, бу матбуотнинг қудратидан деб билдим. Яхшиям, виждони тирик одамларимиз бор, яхшиям ўз жонларини гаровга қўйиб Ўзбекистондаги қанчадан–қанча адолатсизликлар учун курашишни ўзларининг ҳаётларининг мазмуни деб биладиган ўзбекнинг жасур ўғлонлари бор.

(Бундай мисолларга жуда кўпларни киритиш мумкин..)

Шунча узоқларда туриб республикамиздаги мавжуд камчиликлардан воз кечишлари учун тинмай ишлаб юрганликлари ҳолда,бизнинг мансабдорларимизнинг аҳволларини кўринг…

Шу одам билан саломлашган бўлдик.  Мен билан юзма- юз гаплашишни мақсад қилди.Бунинг иложи йўқ, дедим. Чунки қаттиқ ишлаяпман. Нима гапингиз бўлса айтаверинг дедим, аввало, юқорида айтганимдек менинг қишлоқда турмай туриб светим йўқ деган ташвишда юрган эмишман, кейин, ҳеч бир шаклда у одамнинг олдидан ўтмаган эканман, кейин поччам Жалол Илёсовни ҳам у ўлдирмаганини писанда қилди. Мен қизишиб кетдим:

”Нима сизларда аввал ногирон холатга келтириб, иккинчи сафарида ўлдириб юборишни оддийгина иш устидаги тасодиф деб кетилаверадими? Шунча фарзандини армонда қолдирган отанинг тақдири бир тиййинми? Ўзи нега сиз, бир қотилликнинг устида туриб, яна “тиржайиб” ишлаб юрибсиз,бизнинг қонунларимизни ҳам адолатлилик даражасини унча тушинмадим… Менинг қишлоқда нимага яшамаётганимни сабаби ҳам сизлар туфайли эканлигини хатимда ёзиб ўтирибманку? Яна сизга қанақа жавоб керак?

Умархон Жўраевга отаси Мурод Жўраевни қўшганим роса тегиб кетганмиш. ”Отамни илтимос қўшманг”, – дейди.

Сиз ростан Мурод Жўраевнинг боласи бўлсангиз, у одамга ўхшаган бирон бир савобли кўзга кўринган ишларингизни хеч бир одамдан эшитмадим, ака. Қайтага йиллардир, Иштихон туманининг қишлоқдагилари роса электр энергиясидан узликсиз, ўн –йигирма йиллаб азоб чекиб келишди. Қани сиздаги мард отанинг мард ўғлонидек жасорат, фидоийлик?! Ўз хизмат вазифангизни нималар, қандай баҳоналар билан бизга ўтказмоқчи бўлаяпсиз? Мен сизнинг олдингизга борганимда нима ўзгарарди?

Ана Ойниса опа ёнингизда, олдингизга айнан шу муаммолар билан борганмиди, ўзи? Қани жавоб?!

Умархон Жўраев дадилланиб:

-“Нурли Диёр” маҳалласига 2018 йил июл-август ойларида – аниқ подстанция қурилиши режалиштирилган. Биз шу ойда сизларга подстанцияни қуриб берамиз, – деди.

-Ростанми? – худди бугун қуриб беришганидай қувониб, бояги зардаланиб кетган ҳолатимни ҳам унитиб , – дедим. – Менгача етиб келадиган симёғочларни ким қуриши керак?

-Биз қуриб берамиз, бизнинг вазифамизга киради.

-Ҳаражатини мен бераманми? Атайлаб урғу билан гапирдим.

-Нега энди, давлат сиздан ёққан электрингиз учун тўловини олади. Шунинг учун сизга етказиб бериладиган ашёлар давлатнинг ҳисобидан бўлади.

-Ака, доим шунақа сахий бўлиб келганмисиз? Ёки, менинг хатим туфайли, йўлига айтиб қўяпсизми? Ҳали мен бу ваъдаларингизнинг албатта, натижаси билан, сиз билан кўп қизиқиб кўраман. Унитмасангиз бўлди.

-Мен доим одамлар учун хизмат қилганман. Ўғриликни ёмон кўраман.

-Хўп. Жўжани кузда санашарди… Биз ёзда санар эканмиз?..

Саломат бўлинг. Раҳмат!

Мен Умар Жўраев билан шунақа суҳбатда бўлдим.

Бу хатни жўнатаётган онларимда яна бир “Шайхлар” қишлоғидан менга телефон қилишди.

Қишлоғимиз участка нозири бўлиб ишлайдиган Мустафо Шароповдан. Телефон рақами: 99895 50742 02 .

Умархон Жўраевнинг менга телефон қилган рақами кодланган, яширин номердан чиқди.

Лекин мутлақ тасодиф сифатида унинг уй телефони менга тушиб қолди. Бу ерга ёзаяпман: 0366 629 21 40

Нормуроднинг телефон рақами: 99894 537 51 13.

Ойниса опанинг телефон номери: 998941840360.

Мен нега бу ерга шунча телефон номерларини киритдим. Чунки, менга қилаётган телефон қўнғироқларида унчалик эзгу натижа чиқиш ёруғлигини сезмаяпман… Уларга ишонмаяпман. Нега менга участка нозири телефон қилади?! Электр тармоқларининг раҳбарини танқид қилишимда унинг қандай хизмати, ёки вазифаси бор? Ёки ҳоким “бобо”миз мени тутиб келишни уларга бўйруқ бергандир?!

Нормуроднинг айтишича менинг шу хатимдан бери қишлоқда свет унча кўп ўчирилиб қўйилмаётган экан.

Ҳатто, ўзим уйга борганимда бирон марта свет ўчмаса денг. Ҳеч ишонолмайман. Бир жойда қўзғолон қилсанг ҳам светни барибир ўчираверишарди. Бир пайтлар биздан сал наридаги  “Халқобод” ҳозирда, худди шу йигитнинг отасини номига қўйилган, “Мурод Жўраев” номидаги колхоз одамлари катта трасса йўлини мошина ва катта юк машиналарини ўтмайдиган қилиб қўйишган эдилар. Ўша кунлари катта ваъда беришган, бироз ўтиб эса шу ерда қатнашган бир қанчани айблаб юборган ҳам дейишади…

Бир нарсани яна эсладим.Қишлоғимиздан Ойсара исмли журналист чиққан. Шоу-безнесдаги (Фарҳод ва Ширин) Шириннинг онаси. Ойсара опага менинг аям ва аямнинг дугона кампирлари арз қилишган. Илтимос қилишган. Электр қишлоқда узлуксиз ўчиб тураверишидан, қийналганларини айтишган. Ойсара опа шунда бир хат ёзиб, ҳамма кампирларга қўл қўйдирган эди. Бу воқиалардан сўнг нима бўлганини билмайман,лекин бир пайтлар мактабда тарих ўқитувчимиз бўлган Ў.Дўстмуродов маҳалла раиси эканида аямни ҳам, барча кампирларни ҳам давлатга хиёнатда (!) айблаб, уришиб берганлигини биламан.

Бундай муносабатларга ҳам кулгинг келади, ҳам аччиғинг. Келиб-келиб бизга тарихдан дарс берган ўқитувчимдан шунақа “оҳанг”лар чиққанига, бу ҳам ҳокимиятдагиларнинг босими, деб билганман.

Шунақа!

Кимнидир танқид қилиб матбуотга олиб чиқасан. Кейин улар сенинг ҳаётингга таҳдидларни бошлаб юборишади. Мен билган кўпгина журналистларни шундай қилишган.

Лекин менинг қишлоққа бориб, қайтганимда анчайин ишлар юмшаб, кўнгиллар хуш кайфиятни улашди, десам бўлади. Одамларнинг юзида табассум кўпроқлигининг асосий сабаби электр энергиясининг умуман ўчирилиб қўйилмаётганидан деб билдим.

Бўлар экан-ку, ахир!!

Янги маҳалламизга  янги подстанцияни эса август ойида қўриб бериш режалаштирилган.

Қани, уни ҳам кутамиз!!!

Муаллиф: Гулзамон АКБАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна “ўзагроэкспорт” ҳақида: “бели оғримаганнинг нарх белгилашини кўр!”

Халқ мақолини ўзгартирдим, чоғи?.. Шунақа бўлиб қолди-да... Ҳарқалай, «Бозорга бодринг чиқдими, турпга ҳожат йўқ» дея янги ҳикмат тўқимадим-ку? (more…)

Китоб туманида қотиллик рўй берди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 8-март куни қотиллик содир этилди. (more…)

Тошкентда миллий саратон марказига мия саратонини даволовчи 2,9 млн. ақш долларлик  дори воситаси тақдим этилди

Тошкентда Ўзбекистондаги агрессив мия саратони билан касалланган беморларни даволаш учун умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган мия саратонини даволашда қўлланилувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400