Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Олий суд раисининг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари ва матбуот хизмати бошлиқлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича Олий Судга қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди.

«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», дея Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

23 июнь куни Гулнора Каримова президентга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб чиққанди.

24 июнь куни Швейцария бош прокуратураси Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нишон туманида эр собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

2019 йил 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан ...

Миллий чакана тўлов тизимига «ҳумо»  номи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3945-сонли қарорига асосан миллий чакана ...

Китоб туманида қотиллик рўй берди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 8-март куни қотиллик содир этилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400