Барак Обама ўзи билмаган ҳолда Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди

ОбамаАҚШ президенти Барак Обама тасодифан Кореянинг Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди. Бунга Американинг машҳур бейсболчиси, Boston Red Sox жамоаси аъзоси Девид Ортис сабабчи бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, спортчи Оқ уйдаги тадбирга таклиф қилинган. Телевизор орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган маросим чоғида у Барак Обамадан биргаликда сельфи (ўз-ўзини расмга тушириш) олишни таклиф қилган.

Девид Ортис томонидан Twitter’га жойланган ушбу сельфини ўша заҳотиёқ Samsung ўзининг 5 миллион мухлисларига «ретвит» қилган.

Кейинроқ ушбу «реклама»нинг тасодиф бўлмагани ойдинлашди. Маълум бўлишича, бейсболчи Оқ уйга ташрифидан бир кун аввал Samsung билан битим тузиб, компаниядан Galaxy Note 3 ва у орқали сельфи олиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилган.

Оқ уй матбуот котиби айни пайтда ушбу ҳодиса устида суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди. «Президент сурати реклама мақсадида ишлатилиши тақиқланади», — деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда россия бензини импорти уч ойга тақиқланади

Фото: neftynik.ru 25 августдан бошлаб Россиядан Қозоғистонга бензин импорти уч ойга чекланади. Энергетика вазирлигининг тегишли буйруғи 17 август куни «Қозоғистон ҳақиқати» ...

Зойир мирзаев қашқадарёга ҳоким бўлмоқчи

Jahon.uz сайтининг манбаси маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимига собиқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ...

«ҳайратланарли даражада бир хил ўхшашликлар»

Бу мамлакатда ▫️аҳоли сони тахминан 32 миллион атрофида; ▫️оилаларнинг 90 фоизи қашшоқлик ёқасида кун кечиради; ▫️цемент, пўлат, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400