Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

Туман ҳокими ўринбосари “Замон” мухбирига берган интервьюсида маълум қилишича, ободонлаштириш ишларига халқ таълими ва тиббиёт соҳаси вакилларини жалб этмаслик бўйича раҳбарлар огоҳлантирилган. Мактаб ҳудудида бирорта ўқитувчи ишламаяпти, улар меҳнат таътилида.

Айтишларича, суратлардаги аёллар ўқитувчи эмас, ободонлаштириш корхонасининг ишчи ходимлари.

– Ишлаб турган жойимизда суратга олиб, интернетга чиқариб юборишибди, бундан хабаримиз йўқ. Биздан ўқитувчимисиз, қаерда ишлайсиз, деб сўрашмади, – дейди аёллардан бири.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат вазирлиги суриштирув олиб бормоқда.

Манба:Uz24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Бугун халқаро “рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз! (more…)

Онажоним

Аброл Қаххоров.  Таржимон Моҳирабону Булутлар ортида ухлар сариқ ой. Қоронғу ўрмонга боққандек, гўё,  мен кўкка термулиб қарайман. Қайдадир, юлдузлар аро адашган онам, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400