Мирзиёев қурол тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон президенти 29 июль куни қурол тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар қилинди.

Хабарда қайд этилишича, қонунда қуролнинг қуйидаги турлари фарқланди:

фуқаровий қурол;

хизмат қуроли;

жанговар қурол.

Фуқаровий қурол жумласига ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари киради.

Қуйидагилар ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли ҳисобланади:

газли қурол — кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар;

электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар.

Жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш тақиқланади.

18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.

Миллий гвардия органлари томонидан бериладиган 3 ойлик рухсатномалар асосида фуқаровий ва хизмат қуроли олиниши мумкин.

Фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқини бермайди.

Қуролни олишга доир рухсатнома қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқини бермайди.

Рухсатнома олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича Миллий гвардия органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

ариза;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига оид билими текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса;

йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);

овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ов ўқотар қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда афғон қочқинлари учун лагерь қурилади

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун махсус лагер ташкил этилади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати маълум қилди. Афғонистондан қочиб ўтганлар лагерга ...

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга sms орқали ҳам хабар юборилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг ...

Бекинмачок ўйин- суд

Қорақалпоғистон Республикаси , Хўжайли туман маъмурий суди 11 июль 2018 йили бешта жавобгарлардан биронтасини ҳам чақирмасдан, суд ўтказиб, қарор қабул қилган. Судга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400