Ҳамза Тўйчиев Жомбой туманига ҳоким бўлди

Бугун – 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри ёзмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан вазифасидан озод этилган Умиджон Назаров ўрнига Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

1978 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Ҳ.Тўйчиев шу пайтгача Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким билан бирга тумандаги уч сектор раҳбари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилган. Уларнинг ўрнида ҳам янги раҳбарлар иш бошлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...

Владимир жириновский​ бухорога келди

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Россия Федерацияси Давлат ...

Дилором тошмуҳамедова сенатор сифатида иш бошлайди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга сайловлар бўлиб ўтган эди. Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400