Нодир Муротов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Муротов Нодир Хўжамқулович Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, мазкур лавозим шу кунгача вакант бўлган.

Нодир Муротов олий маълумотли бўлиб, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри мутахассислигига эга.

Н.Муротов меҳнат фаолиятини Боёвут туманидаги “Мурод” фермер хўжалигида иш юритувчи лавозимидан бошлаб, сўнгра Республика таълим маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат харидларини тартибга солиш ва Мониторинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Давлат харидларини бошқариш методологияси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев чиқинди пулини ҳам миб ундириши кераклигини августда айтганди. 1 январдан энди шундай бўлади

Августда ўтказилган йиғилишларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни аҳолидан томонидан тўланишини таъминлашни ...

Сербия: вучич президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди

Сербияда 3-апрель куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги президент Александр Вучич 68 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Шу муносабат билан у ўзини ғолиб деб ...

Оав: тожикистон ва ўзбекистон ўртасида виза режими бекор килинади

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400