Тулкин Абдусаттаров Адлия вазирига ўринбосар бўлди

Президент қарорига мувофиқ Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мьянмада 114 бола ўлдирилди

Мьянма хавфсизлик кучлари ўтган йилнинг январидаги давлат тўнтаришидан кейин камида 114 болани ўлдирган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг матбуот котиби Фарҳан Хақ "2021-йил ...

Қозоғистонликнинг исроилликдан ками жойи йўқ!

Ўзбекистонда бир қанча давлатлар билан визасиз режим ўрнатилган. Визасиз режим ўрнатилган давлатлар фуқароларидан вақтинчалик рўйхат талаб қилинмайди. Бу яхши. Сайёҳлар ...

Ваъдаларга ишониб келган тадбиркор нега ўзбекистондан қочди?

Ички ишлар органларининг ваъдасига ишониб Туркиядан Навоийга қайтган тадбиркор Уйғун Саидов яна Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Унинг айтишича, Навоий вилоятига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400