Покистон парламенти бош вазирга ишончсизлик билдиришини маълум қилди

Покистон парламентининг қуйи палатаси бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик билдириш учун 25-март куни йиғилади. Бу ҳақда қуйи палата спикери котибияти хабар берди.

 

Мухолифат партиялари иттифоқи шу ой бошида Хонга қарши қуйи палата спикери номига баёнот берган. Уларга кўра, бош вазирнинг “Теҳрик-и-Инсаф” партиясидан кўпчилик чиқиб кетганидан кейин бу сиёсий гуруҳ кўпчилик ўринни йўқотганини маълум қилишган.

Бир неча киши кетганидан кейин Имрон Хон партияси тузган коалицияда атиги 172 киши қолган. Мухолифат коалицияси 163 ўринга эга. Улар бош вазир партиясидан чиқиб кетганларни ҳам ўзига қўшиб олса, кўпчилик бўлиб қолиши мумкин.

Махсус митингда Имрон Хон ўз партиясини тарк этганларни қайтишга чақириб, агар қайтсалар авф этилишини айтиб баёнот берди.

Мухолифат бош вазирнинг иқтисодий ва ташқи сиёсатини танқид қилиб келган, аммо Хон бундай танқидларни рад этиб келмоқда. Сиёсий таҳлилчиларнинг башорат қилишича, бош вазир мамлакатнинг нуфузли армиясининг ишончини йўқотган, улар ҳам сиёсий қарорларга таъсир қилиши мумкин.

Имрон Хон 2018-йилдан бошлаб бош вазир вазифасини бажариб келмоқда. Қонунга кўра, унинг муддати 2023 йилда тугайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм ...

Ўзбекистонда экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайдиган бўлди

Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул ...

Макрон россияни тўхтатиш учун «қўлидан келган барча ишни қилишга» тайёр эканини айтди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россиянинг Украина билан урушини тугатиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти унинг Москвага нисбатан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400