Тожикистонлик таксичилар йўловчиларига ўпишишни тақиқлади

Тожикистон пойтахти Душанбедаги такси ҳайдовчилар ўз автомобилларида ўпишиш, қучоқлашиш ва бошқа “номуносиб” қилиқларни тақиқлади. Улар машиналарига йўловчиларнинг чекиши, спиртли ичимликлар ичиши, баланд овозда мусиқа қўйиши ва ҳиссиётларини очиқ билдиришини тақиқловчи лавҳа илиб қўйди.

Душанбеда яшовчи йигирма етти ёшли Муҳаммад икки йилдан бери таксичилик қилади. “Мен биринчилардан бўлиб ўз такси машинамга шу лавҳани илиб қўйдим, – дейди у. – Бу қарорга мен бир куни йўловчилар – катта ёшдаги эркак ва тахминан 15 ёшли қизнинг бир-бирларини қучоқлай ва ўпа бошлаганларидан кейин келдим. Мен уларни такси қучоқлаш ва ўпишиш жойи эмас, дея икки марта огоҳлантирдим! Аммо улар ўпишишда давом этишди. Шунда мен машинани тўхтатиб, уларни тушириб юбордим”.

Муҳаммаднинг айтишича, у йўловчиларнинг эҳтиросларини жиловлай олмаслик ҳолатларига бир неча бор гувоҳ бўлган. “Шундай ҳодиса бўлдики, эркак ва аёл эҳтиросли ўпишишлардан кейин орқа ўриндиқда ҳирсларини қондирмоқчи бўлишди. Бунга чидаб бўладими?” – дея ғазабланади ҳайдовчи.

“Яна бир гал ёш қиз салонда чекмоқчи бўлди. Мен унга салонда чекиш тақиқланиши айтдим. Аммо орадан ўн дақиқа ўтиб менга бош идорамиздан қўнғироқ қилишиб нима учун одобсиз сўзларни айтиб қизга тегажоғлик қилганимни сўрашди”- деб гапини тугатадиМуҳаммад.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...

Бухорода яшовчи ота ва ўгай она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи 

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди. 9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам ...

Данғара тумани ҳокими саидмурод аминжонов зўравон бўлиб чиқди

 Фарғона — Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳар душанба йиғилиш ўтказиб, гапни таълим ходимларини камситиш ва ҳақорат қилишдан бошлайди. Бу ҳақда Халқ таълими ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400