Қозоғистонда аҳолига карантин сабаб кетма-кет иккинчи ой салкам 100 доллардан ёрдам пули тарқатилади

Қозоғистонда аҳолига карантин сабаб кетма-кет иккинчи ой салкам 100 доллардан ёрдам пули тарқатилади
Фото: «Nur.kz»
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилгани сабабли бир қатор қозоғистонликларга ижтимоий тўлов бериш давом эттирилади. Бу ҳақда Оқ ўрда сайтида маълум қилинди.Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини 11 майга қадар узайтиришга қарор қилган эди. Шу сабабли апрель ойида давлат томонидан 42 500 тенге (тахминан 99 доллар) ёрдам пули олган фуқаролар бу пулни май ойида ҳам олишни давом эттиради.

«Ҳукумат даромадини йўқотган фуқароларга 42 500 миқдоридаги ёрдам пулини иккинчи ой ҳам тўлаб беради. Яна ариза бериш шарт эмас. Тўловлар илгари тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади», — деган Тўқаев. Шунингдек, муҳтож оилалар озиқ-овқатлар тўпламини олишда ҳам давом этишини маълум қилган.

Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими даврида аҳолининг 4 миллион 250 нафари 42 500 тенгедан ёрдам пули олган. Яна 570 дан ортиғига озиқ-овқат тўплами берилган. Умумий ҳисобда 1,1 миллион кишини озиқ-овқат билан таъминлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, яна 1,6 миллион киши апрель-май ойларида коммунал хизматлар учун 15 тенге миқдорида давлатдан ёрдам пули олади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус тарқалиши муносабати билан 16 мартдан 15 апрелга қадар фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган. 11 апрель куни эса мамлакат президенти фавқулодда ҳолат режимини апрель ойининг охирига қадар узайтиришга қарор қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“сеҳргар” судьягина мактаб спортзали томини 1,6 миллион сўмга қуради

Бизнинг  таҳририятимизга  хоразмлик  тадбиркордан мактуб келди.  Тадбиркор ўз  мактубида  туман прокурорининг ҳомийликка мажбурлашига рози бўлмагани сабабли, унга турли сохта ...

Боливиянинг собиқ президенти 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Боливия пойтахти Ла-Пасда суд собиқ президент Жанин Агнесни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У «ноқонуний равишда ҳокимият тепасига келиб, халқни исёнга чорлаб, давлат ...

Эрдўғон: туркия россиядан чиқиб кетган компанияларни қабул қилишга тайёр

Туркия Россиядан чиқаётган компанияларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди. “Россияни нафақат Америка компаниялари, балки кўплаб жаҳон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400