Туркманистонда нархларнинг қимматлигидан шикоят қилган аҳоли таъқибга учради

Туркманистонда имтиёзли озиқ-овқат етказиб бериш аста-секин йўқ бўлиб кетмоқда ва товарлар нархи ошиб бормоқда. Норози бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Янги йилдан сўнг арзонлаштирилган озиқ-овқатлар ўз вақтида етказилмаганига норозилик билдирган одамлар дарҳол милиция бўлимига олиб кетилмоқда. Улар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бир ой олдин бир гуруҳ фаоллар Савдо вазирлигига ариза билан мурожаат қилган эди.

Шикоятчилар пенсионерларга имтиёзли озиқ-овқат берилмагани, сотувчилар тарозида алдаб, дўконларда тўлов карталарини қабул қилмаётганини айтишди.

Йил бошида ҳукумат пенсияларни 10 фоизга оширишни эълон қилган эди. Расмий маълумотларга кўра, январь ойидан бери энг кам пенсия миқдори 410 манатни ташкил қилган. Марказий банк курси бўйича 410 манат 117 доллар бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир томон зимистон, нариги томон чароғон

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини юқоридан туриб расмга олинса, худди Шимолий ва Жанубий Кореянинг фарқини кўрсатувчи машҳур суратни эслатадиган картинани ...

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...

Рихсивой муҳаммаджонов 79 ёшида вафот этди

Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр, киносценарист Рихсивой Муҳаммаджонов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда. Рихсивой Муҳаммаджонов "Маҳаллада ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400