Қозоғистон пойтахтини аввалги номига қайтариш учун имзо тўплаш бошланди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонни аввалги номига қайтариш учун онлайн имзолар йиғилмоқда.

Мурожаатда “2019-йил март ойида Қозоғистон Президентининг фармони билан мамлакатимиз пойтахти Остона шаҳри Нур-Султон деб ўзгартирилди. Бу қарор ижтимоий тармоқларда ва аҳоли томонидан салбий қабул қилиниб, аввалги номи кундалик ҳаётда қўлланилмоқда. Жамиятдаги кайфиятни инобатга олиб, биз президент, ҳукумат ва парламентдан Остона шаҳри дея, собиқ номини республикамиз пойтахти сифатида қайтаришни сўраймиз”, – деб айтилади.

Мурожаат муаллифлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятни “барча шаҳарлардаги Назарбоев номидаги кўчаларга давлатчилик, бирлик ва суверенитетни таъкидловчи нейтрал номлар беришга” чақирган.

Масалан, Олмаотадаги Назарбоев шоҳ кўчасини Республика проспекти деб аталиши кераклиги айтилади мурожаатда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 туркманистон: янги президентни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди 

Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги президент Сердар Бердимуҳамедовни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди. Ғолибларга «катта совринлар» ваъда қилинмоқда. Маҳаллий ...

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади?

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси хабар берди. Унга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400