Қозоғистонда Назарбоевнинг яна бир куёви истеъфога чиқди

Тимур Қулибоев “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раҳбари лавозимини тарк этди.

Унинг “Отамакон” ҚР МТП аъзоларига мурожаати миллий палата сайтида эълон қилинди.

“Бугундан бошлаб “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Менга билдирилган ишонч учун делегатлар ва Президиум аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Саккиз йил давомида Миллий тадбиркорлар палатасининг олий назорат органига раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди”, — дейилади мурожаатда.

У “Отамакон”нинг кенг жамоасига – оддий мутахассислардан тортиб, ҳудудий бошқармалар раҳбарларигача ҳамкорликдаги мазмунли фаолияти учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Кулибоев бу лавозимда 2013-йил сентабридан бери ишлаб келаётган эди.

Тимур Кулибоев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динаранинг турмуш ўртоғи бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда цирк ҳодимлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзишди

Қирғизистон давлат циркида фаолият олиб бораёт 30 дан ортиқ артист, труппа раҳбарлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда  “Азаттык” радиосига циркдаги “Ёш Қирғизистон” ...

Россиядан ўзбекистонга уч ой ичида 818 миллион доллар пул ўтказилди

2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 818 миллион доллар пул жўнатилган. Россия Марказий банки тарқатган маълумотларга кўра, шундан ...

Қорақалпоғистонда қуролланган айирмачилар миллий гвардия ходимларини отди

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида ташқи кучлар таъсири остида қўлига қурол олган айирмачилар орган ходимларига ўқ узган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Нукуснинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400