АҚШ Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда сешанбага ўтар кечаси президент Жо Байден АҚШ Конгрессида маълум қилди.
“Мен иттифоқчиларимизга қўшилиб, Америка ҳаво ҳудудини Россиянинг барча рейслари учун ёпаётганимизни эълон қиламан”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Украинанинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида портлашлар ва отишмалар содир бўлди. Олти кундан бери Россия армияси бутун Украинага ҳужумлар ва бомбардимон қилишда давом этмоқда. Шу туфайли Ғарб давлатлари Россияга қарши қатор санкциялар эълон қилган.