«Мен сенинг қўшнингман, тишлаб олмайман». Зеленский Путинга мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинни музокара ўтказишга чақириб, мурожаат қилди.

“Биз ўзимизни ҳимоя қилишни истаймиз, лекин улар бизни синдиришга ҳаракат қилмоқда. Биз Россияга ҳужум қилганимиз йўқ ва ҳужум қилиш ниятимиз ҳам йўқ. Биз НАТОга аъзо бўлдикми? Йўқ. Бизда ядровий қурол борми? Йўқ”.

У Путинга видео орқали жонли равишда мурожаат қилиб, музокарага келишини қўшимча қилган.

“Мен нима дейишим керак? Кимга нима беришим керак. Биздан нима истайсан? Бизнинг юртимиздан чиқиб кет. Агар кетишни истамасанг, мен билан музокаралар столига ўтир, мен бўшман. Аммо  Макрон, Шольц билан ўтказган 30 метр узунликдаги столда эмас, яқинроқ ўтирайлик. Мен сенинг қўшнингман, тишлаб олмайман.

Мен билан ўтир, гаплаш, нимадан қўрқяпсан? Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз. Биз террорчилар эмасмиз”, деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ҳам аввал Украина президенти билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини, бироқ АҚШнинг воситачиликдан чиқишини таъкидлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Макрон россияни тўхтатиш учун «қўлидан келган барча ишни қилишга» тайёр эканини айтди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россиянинг Украина билан урушини тугатиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти унинг Москвага нисбатан ...

Путин украинадаги урушга хорижликларни жалб қилиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Президент Владимир Путин хорижликларнинг Украинадаги урушда Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар таркибида жанг қилишига рухсат бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ...

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400