Россия дон ва шакар экспортини тақиқлади

Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирган мамлакатларга дон маҳсулотлари ва шакар экспортини 31 августгача тақиқлади. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар берди.

Тақиқ буғдой, меслин, жавдар, арпа, маккажўхори ва шакарни ўз ичига олган. Россия саноат ва савдо вазирлиги томонидан берилган экспорт лицензиялари учун алоҳида шарт кўриб чиқилади.

 Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари жорий мавсумда божсиз асосда керакли харидларни амалга оширган. Шунинг учун вақтинчалик тақиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг олдини олади.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери АҚШ ва Европа давлатлари Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар киритди. Уруш бошланганидан бери Россия миллий валютаси деярли икки баравар қимматини йўқотди.

Украинадаги вазият шароитида Марказий Осиёда озиқ-овқат нархининг ошиши кузатилмоқда. Марказий Осиёдаги аксари мамлакатлар дон маҳсулотларини асосан Россия ва Қозоғистондан импорт қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

Остонада амалдорлар ҳизмат машинасидан воз кечиб, такси ҳизматига ўтишди

Остона шаҳар маъмурияти ҳизмат машинасидан воз кечиб, такси ҳизматидан фойдалианишни бошлашди. Амалдорларнинг айтишларича, бу йўл билан ҳокимият вакиллари солиқ тўловчи ...

Баадан бухорога 5 050 000 сўм миқдорида ноқонуний товар олиб киришга уринган фуқародан божхона тўловлари ундирилди

Бирлашган Араб амирлигининг “UMAR M.D” (FZE) корхонасидан ўз юк машинасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 5 050 000 сўмни ташкил этувчи автомобиль эҳтиёж қисмларини Бухоро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400