Россияликларга Facebook ва Instagram’дан қонуний мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди.
Москва шаҳрининг туманлараро суди шундай ҳукм чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларга эгалик қилувчи Meta компанияси Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган эди. Қарорда бу фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол этиши ва мамлакат конституциявий тузумига таҳдид солади деб ёзилган.