Россиянинг «Газпром» компанияси Польша ва Болгарияга газ беришни тўхтатди

«Газпром» 27-апрелда Польша ва Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда ушбу мамлакатлар энергетика вазирликлари маълум қилди.
Компаниянинг бундай қарорга келишига икки давлатнинг газ учун тўловни рублда тўлашдан бош тортгани сабаб бўлган.
Аввалроқ Польшанинг Onet портали ҳукумат ва PGNiG энергетика компаниясидаги манбаларга таяниб, Польшага газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ҳақида ёзган эди. Маълумотда ёзилишича, дастлаб кўк олов босими пасайган, кейин эса бутунлай тўхтаган.
Аввалроқ “Газпром” Польша ва Болгария газ учун пулни 26-апрелда янги схема бўйича тўлаши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Польша ҳукуматининг стратегик энергетика инфратузилмаси бўйича вакили Петр Наимски 26 апрелда Варшава газ учун рублда тўламаслигини билдирган.
Onet Польша ҳукумати вазиятни ҳал қилиш учун махсус инқироз гуруҳини тўплаганини маълум қилди.
Болгариянинг Иқтисодиёт вазирлиги Россиянинг газни бермай туриб, шартномага қарама-қарши келган тўлов юритишни талаб қилганига рози эмаслигини маълум қилди.
Россиянинг Украинага уруш очгани сабабли Ғарб Москвага нисбатан мисли кўрилмаган иқтисодий санкциялар киритди. Март ойи охирида Россия президенти Владимир Путин газни “душман давлатлар”га фақат рублда сотиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Ғарб давлатлари бунинг учун “Газпромбанк”да ҳисоб очишга мажбур бўлиши керак эди.
Кремл қароридан сўнг Болтиқбўйи давлатлари Латвия, Литва ва Эстония Россиядан газ сотиб олишдан бош тортди.
Россия Европанинг 40 фоиз газ билан таъминлайди. Улардан Германия Россия табиий газига кўпроқ қарам. У газнинг 50 фоизини Москвадан олади.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Варшавада норозилик сифатида россия элчисига қизил рангли бўёқ сепишди

9-май куни Варшавада Россия элчисига ҳужум уюштирилди. Сергей Андреев Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги пойига гул қўяр экан, Украина байроғини кўтарган бир неча киши ...

Канада билан дания тарихдаги «энг тинч уруш»га нуқта қўйди

Оттавада Канада ва Дания ташқи ишлар вазирлари Мелани Жоли билан Йеппе Кофод Шимолий Муз океанидаги Ханс оролини бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Дания ташқи ...

«биз энди ҳеч нарсага қарамаймиз»: россия украинани огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, генерал-майор Игорь Конашенков Украина Россия ҳудудида агар қўпорувчилик қилишда давом этса, Киев шаҳрига зарба беришидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400