Ўрта ер денгизида кема чўкиб, 44 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Саҳара қирғоқларидан йўлга чиқиб, Испаниянинг жануби-ғарбидаги Канар оролларига етиб бормоқчи бўлган ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг чўкиб кетиши оқибатида 44 киши ҳалок бўлди.

Испаниянинг нодавлат ташкилоти Caminando Fronteras томонидан берилган баёнотга кўра, Атлантика океани билан қирғоқдош Ғарбий Саҳарадаги Божадордан йўлга чиқиб, ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг Канар оролларига боришга ҳаракат қилаётганда чўкиб кетгани, унинг ичидаги 44 киши ҳалок бўлгани, 12 киши эса омон қолгани маълум бўлди.

Худди шундай воқеа 11-мартда ҳам мана шу ҳудудда содир бўлиб, кеманинг чўкиб кетиши оқибатида 40 дан ортиқ ноқонуний муҳожирлар, улар орасида аёллар ва болалар ҳалок бўлган эди.

Шимолий Африка қирғоқларидан Канар оролларига иммиграция йил бошидан буён деярли 60 фоизга ошган, Испанияга 7 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ўтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нигериядаги черковга уюштирилган ҳужумда камида 40 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Ондо штатининг Ово шаҳридаги католик черковига уюштирилган ҳужумда камида 40 киши ҳалок бўлди. Ондо штати губернатори Ротими Акередолу ҳужум оқибатида ҳалок ...

Камерунда вабо билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

Камеруннинг Ғарбий ва қирғоқбўйи ҳудудларида илк бор авж олган вабо эпидемияси 140 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, беморлар сони 7000 кишидан ошди . Камеруннинг Бош вазири ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400