Россия ғаллани фақат дўст мамлакатларга экспорт қилади

Россия ғаллани фақат «дўст мамлакатлар»га сотишини эълон қилди.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (SPIEF) сўзга чиқиб, бир қатор муаммоларга, жумладан, узилган таъминот занжирлари ва молиявий ҳисоб-китоблардаги қийинчиликларга эътибор қаратди.

Патрушев Россия энг муҳтож давлатларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун бу тўсиқларни енгиб ўтиши кераклигини таъкидлади.

«Бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз ташқи бозорда бўлади, фақат бизга дўстона муносабатда бўлган ва бизга тўсқинлик қилмайдиган мамлакатлардагина бўлади»,- деди.

Россиянинг президенти Владимир Путин ўтган ойда ўз мамлакатининг бу йил рекорд даражадаги буғдой ҳосилини кутаётганини маълум қилган эди.

Айрим давлатлар очарчилик хавфи остида эканини эслатган Россия етакчиси бунга «Ғарб элитаси» айбдор эканини айтди.

Сўнгги икки ой ичида буғдой нархи рекорд даражага кўтарилган бўлса-да, ғалла инқирози бутун дунёда сезилмоқда.

Об-ҳаво ва янги турдаги коронавирус (Ковид-19) пандемиясидан таъсирланган жаҳон озиқ-овқат бозори 24-февралдан буён давом этаётган Россия-Украина уруши ва Ғарбнинг Москвага қарши санкциялари туфайли яна бир зарба олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фирибгар фермер

Бир фермер қариндошим бор эди. Тез-тез холимдан хабар олиб турар, аксарият ойнинг охирида Бўстонда пайдо бўларди. Тинмай кредит олиб, ёпиш билан овора эди. (more…)

Ҳамза тўйчиев жомбой туманига ҳоким бўлди

Бугун – 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри ёзмоқда. Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ...

Ўзбекистонда 1321 киши вирус юқтирди

2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 41 нафари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400