27-июнь куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан альянс тезкор ҳаракат қилувчи кучларини 300 мингдан ортиқ аскарга оширишини маълум қилди. Бош котиб блок шарқий қанотидаги аскарларини кучайтиришини Мадрид саммити олдидан таъкидлади. Ҳозирда НАТОнинг 40 000 аскардан иборат тезкор кучлари мавжуд.
28-29 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Москванинг «стратегик шерик» деб номланган таърифини ўзгартилмоқчи. Ушбу қарор 2010-йилда қабул қилинган.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, стратегик концепсиядан бу сўзларни олиб ташлаш ҳақида Мадридда келишиб олинади.
«Россия бизнинг хавфсизлигимизга, қадриятларимизга, қонун устуворлиги ҳукм сурган ҳалқаро тартибга тўғридан-тўғри таҳдид солаётганини барча аъзо давлатлар аниқ кўрсатиб беради деб умид қиламан», деди Столтенберг.