Киевда 38 давлатнинг элчихонаси ўз фаолиятини тиклади

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Киевдаги фаолиятини тиклаган элчихоналар рўйхатини эълон қилди. 38 давлатнинг дипломатик ваколатхоналари қаторига Ўзбекистон ҳам киради.

“Бу ҳамкорларимиз Украина ғалабасига ишонишининг яна бир далилидир”, — дейилади Украина ТИВ Фейсбукдаги саҳифасида.

Россиянинг Украинага бостириб кирганидан кейин дунё давлатларининг, жумладан Ўзбекистоннинг элчихонаси мамлакат ғарбига – Львовга кўчирилган эди. Мамлакатда ишлаётган ва яшаётган юзлаб ўзбекистонликлар ўз ватанларига ёки бошқа хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирган. Ўшандан бери Украинада минглаб тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 5 миллиондан ортиқ украиналик ўз уйини тарк этиб, қочқинликда ҳаёт кечирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина: 5710 рус аскари ҳалок бўлди

Украина Бош штаби сўнгги беш кун ичида Россия кучларининг йўқотишлари ҳақида баёнот берди. Баёнотга кўра, 5 минг 710 рус аскари ҳалок бўлган, 200 нафари эса асирга олинган. ...

Россия қўшинлари қозоғистонга кириб келди

Россия қўшинлари қўшни Қозоғистонга кириб келди. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар берди. Хабарда айтилишича, Россия қўшинлари Қозоғистон ҳудудига кириб келган. Улар отишма содир ...

Ленинград вилоятида 35 ёшли  ўзбек қурилишда баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400