Австриядаги масжидга исломофоблар ҳужум уюштирди

Австрияда бир масжиднинг ташқи деворларига ирқчилик ва исломга қарши ёзувлар ёзилди.

Қуйи Австриянинг Солленау шаҳридаги Яшил масжиднинг жавобгар шахслари томонидан берилган баёнотга кўра, номаълум шахс масжидга рухсатсиз кириб, ташқи деворларга Исломга қарши ва ирқчилик рухидаги ёзувларни ёзиб қўйгани таъкидланди.

Хабарда ислом динига қилинган ҳужум кескин қоралангани ва бунинг мамлакатдаги барча мусулмонлар биландин эркинлигига қилингани билдирилди.

Туркиянинг Венадаги элчиси Ўзан Жейҳун ҳам ҳужумни кескин қоралаб, хавфсизлик кучлари воқеа юзасидан тергов бошлаганини айтди.

Жейҳун расмийлар ҳужумчини зудлик билан ҳибсга олишларига умид қилишини айтиб: «Ўйлайманки, бу Австрияда жамият тинчлигини бузаётган сўнгги ирқчилик ҳужуми бўлади», – деди.

Туркиянинг Венадаги бош консули Жафер Мерт Ўзмерт эса масжидга ташриф буюриб, ҳужум борасида суриштирув ўтказди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли ва қимматли ватандошлар! Сизларни азалдан мусулмон аҳлининг тинчлик, бирлик, бирдамлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам каби абадий инсоний қадриятларини янада ...

Одамларни “намозхон ва беномозга” ажратган имом жаримага тортилди

3 hours ago Озодлик Ўртоқлашинг Принт қилиш “Тўхтабой” жомеъ масжиди собиқ имоми Исҳоқжон Бегматов миллий урф-одатларни бидъат деб атагани ҳамда одамларни намозхон ва бенамоз ...

Ал-азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид ...