Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан 22 январь куни тасдиқланган, февралдан кучга кирган ҳужжатнинг асосий янгилиги – Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхатига “учувчисиз учиш аппаратлари” (дронлар) банди қўшилгани бўлди.

Йўловчи божхона декларацияси 16 ёшга тўлган шахслар томонидан Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон божхона чегарасини ҳар гал кесиб ўтганда (одатда, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида) тўлдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан 26 ноябрда имзоланган (ва фақат рус тилида эълон қилинган) “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан, 2015 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“шифохонада бериладиган кашадан қурт чиқди”

  "Қибрай тумани юқумли касалликлар шифохонасида овқатдан қурт чиқди. Мен ўғлимни олиб ётгандим, томоғи йиринглай бошлаган экан. Сешанба куни олиб келгандик, пайшанба ...

“электр энергиясини четга сотадиган ўзбекистонда халқ ўрта асрдагидай яшамоқда”

  ​ "Бугунги Наманганнинг аҳволи мана шу. Зулматда ўтирибмиз. Наманган шаҳрининг микрорайонларида свет ўчиши оддий ҳолат бўлиб қолди. Мана бугун, масалан, соат 21:00 да ...

“сирдарё томорқа сервис” фермер хўжалиги раисидан шикоят

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисига "Ўздавэнергоназорат" ДИ раисига “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400