Юнусободдаги арзон гўшт ҳақида: «Қачонгача фақат катталар рейд қилган вақтдан фойдаланиб, бозор қилишимиз керак бўлади?»

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди. Сўнгги кунларда туман ҳудудидаги бозорларда солиқ идоралари вакиллари бўлишган ва нархлар кескин тушишикузатилган.

Хусусан, Facebook’даги Maslahat.uz гуруҳида нархи кескин туширилган гўшт маҳсулоти учун навбатда турган кишиларнинг сурати эълон қилинди.

«Президентимиз ва бошқа катта давлат раҳбарлари Юнусобод бозорига ташриф буюриш олдидан бўлган тасвир…

Шаҳарда ҳеч қаерда 21 000 сўмдан гўшт топиб бўлмайди ҳозирги кунда, Тошкентда 1 кг. гўштнинг стандарт нархи ҳозир суяклиги 35 000, суяксиз лаҳими 38-40 000 гача чиқди, супермаркет тармоқларида 45-47 000 дан сотилмоқда

Лекин давлат раҳбаримиз ташрифларидан олдин гўшт нархини 21000 қилиб қўйишди Юнусобод бозорида…

Ваҳоланки савол туғилади, ундай бўлса мамлакатимизда гўштнинг нархи ўртача 21 000 бўлиши керак эканда? Деярли 2 баравар қимматида сотишяпти ҳозирги пайтда.

Нега бозорларимизда ҳанузгача тартиб қўлланилмаган? Қачонгача бу нарса давом этади? Қачонгача фақат катталар рейд қилган вақтдан фойдаланиб бозор қилишимиз керак бўлади, 2-3 соатлаб сарғайиб навбатда туриб (шундаям агар улгурсак олишга)!», – дея ёзган Maslahat.uz гуруҳи фойдаланувчиси.

Яна бир фойдаланувчи эса шундай ёзган: «зи гўштни нархи аллақачон ошиши керак эди доллар курсига қараб. Гўшт ҳам салкам валюта, уни қийматига қараб бошка нарсани солиштирма ҳисобини килишарди илгари. Оддий мисол, тўёна, гап пулларини ҳам гўштга боғлашарди. Доллар 6-7-8 мингга чиққанида гўштни нархи деярли ошмаганди, аммо долларга чақсангиз бизда арзон эди анча. Доллар 3000 лигида 14.000-16.000 дан олаётган эдик, 5 доллар атрофида».

Баъзилар эса вазиятда қассобларни айблаган. «Гап қассобларда эмас, гўштни 21 минг сўмдан сотишга уларни мажбур қилганда. Ўшалар гўшт нархини ўзгартириб, келиб-келиб Президентимизни алдамоқчи бўляпти», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Аввалроқ гўшт нархининг ошишига нима сабаб бўлаётгани ҳақида сўз юритилганди.

http://kun.uz/news/2017/07/15/unusoboddagi-arzon-gust-akida-kacongaca-fakat-kattalar-rejd-kilgan-vaktdan-fojdalanib-bozor-kilisimiz-kerak-buladi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд аҳолиси намунали уйлар сифатидан шикоят қилмоқда

Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро янги типдаги уйлар қурилиши ишлари масъулиятсизлик билан амалга оширилаётганидан шикоят қилди, деб хабар қилган "Зарафшон" нашри. "…Паст ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...

Азизлар  портал ухлабди!!!!

Dilnur Kamilov Қадрдон шогирдим у'з кучи билан бюджетга у'қишга кирибди. 12 йил кетма кет топширди ва 12 чи йил ниятига етди. Астойдил хурсанд бу'лдим. Яна бир укамиз худди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400