“Нега мулозимлар “Халқ билан мулоқот йилида” халққа беписанд бўлмоқда?” (ВИДЕО)

 


“Биз Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Сталинский» уйларда турамиз. Уч йил муқаддам расман рўйхатга олинган домимиздаги гаражларни куч билан бузиб ташлашди. Биз Яккасарой ҳокимияти қошидаги гаражлар идорасига ўз вақтида солиқларни тўлаб келаётган эдик. Ҳокимият ходимлари техникани киритиб, ҳовлини бутунлай вайрон қилиб, уюм-уюм ахлат қолдириб кетишди.

Ўшанда улар ахлатни олиб кетишга ва ёпиқ машина стоянкасини қуришга ваъда беришганди. Аммо, кейин ўз сўзларидан қайтиб, муаммони ўзимиз ҳал қилишимиз кераклигини айтишди. Натижада биз ҳовлини ўз кучимиз билан тозалаб чиқдик, тонналаб ахлат ва бетонни олиб чиқиб ташладик, йўлакни асфальтлаб, ёпиқ стоянка қурдик. Бунга катта маблағ кетди. Шунингдек болалар майдонини қурдик, гулзор барпо этдик, ҳовли атрофини девор билан ўрадик. Бунга на ҳокимият ва на маҳалла бизга ёрдам бергани йўқ.

Домимиз ташқарисини ўзимиз бўядик, кириш йўлакларини тартибга келтирдик. Бугун бўлса туманимиз ҳокимининг муовини бир гуруҳ одамлар билан келиб ҳовлимизни ўлчаб кетди. Одамлар нега бундай қилаяпсизлар¸ деб ҳоким муовинидан сўрашса, у бир оғиз изоҳ бермади. Фақат, сиз қурган стоянкани бузамиз ва ҳовлида маҳалла қўмитаси, дўконлар ва сартарошхона жойлашган уч этажли бино қурилади, деди.
Нега биздан бир оғиз сўрамадингиз, нега бизнинг розилигимизни олмадингиз, деб норози бўлдик.

Ҳоким муовинининг айтишича, гўёки шаҳар ҳокими инвесторларни топиб, лойиҳани тасдиқлабди. Бизга буйруқ беришди, бу буйруқни бажараяпмиз холос, деди у. Лекин биз бу жойни обод қилишга кичкина пул сарфлаганимиз йўқ, домимиз тоза ва озода бўлса, нега қаровсиз уйлар атрофини обод қилмасдан, бизнинг обод уйимизни вайрон қилишади? Қандай қилиб шаҳар ҳокими ҳеч кимдан бир оғиз сўрамасдан янги бино қуришга рухсат беради? Қаерга бориб, адолат талаб қилишимиз керак? Илтимос, бизга ёрдам беринг!

Ахир президентимиз бу йилни – “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” деб эълон қилганку!”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-mahalla-hokimiyat/28637347.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари «ўзбекэнерго» раҳбариятини тизимни ўғрилардан тозалашга чақирди

«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, энг аввало «Ўзбекэнерго» тизимини нопок ходимлардан тозалаш зарур. Ана ўшандагина ...

Боғча эмас, мафия!

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 197-боғчага Боғча вазирлигидан аудиторлар келибди. Боғча мудирасининг хонасига киришса, у ерда бир аёл ўтирган экан — у ўзини методист деб ...

Аросатда қолаётган тадбиркор

Ҳозирги кунда "Тадбиркор - элга мададкор", "Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади" деган ва бошқа сон-саноқсиз сўзлар бот-бот қулоғимизга чалиниб туради. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400