Яна фарғоналик ўқитувчилар муаммоси ҳақида: айтамиз ва қайтамиз

Sof.uz сайти икки ҳафтадан бери кузатиб келинаётган фарғоналик ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши воқеаси ҳақида бугун ўз манбаларига таяниб “Ўқитувчиларни далага ҳайдаган фарғоналик халқ таълими мудираси ишдан ҳайдалди” сарлавҳали хабарэълон қилган эди. Бироқ бу можаронинг якуни бўлиб чиқмади.

Манбаларимизнинг етказишига қараганда, бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман фаоллари учун йиғилиш чақирилтирилди. Соат 14:30 да бошланган йиғилишни туман ҳокимининг шахсан ўзи очиб кун тартибида ХТБ мудири иши кўрилишини айтиб ўтди. Кенгаш муҳокамасида Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудираси Нафиса Нишонова ўз лавозимига нолойиқ деб топилди ва лавозимидан озод қилинди.

Бироқ йиғилишнинг иккинчи қисмида вилоят ХТБ бошқармаси бошлиғи ҳокимга қўнғироқ қилиб, туманда ХТБни бошқариш учун Нишоновадан бошқа лойиқ номзод йўқлигини айтган ва ҳатто буни вазирлик ҳам талаб қилаётганини билдирган. Шундан сўнг кенгаш Нишонованинг қайтадан ўз лавозимида шартли равишда қолишини овозга қўйди ва Нишонова яна синов муддати билан мудир бўлиб қолаверди.

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: бу томоша кимга керак? Нима учун ҳоким ўз қарорида қатъийлигини кўрсатмади? Нима учун ХТБ бошқармаси ҳоким билан олдиндан келишиб олмади. Бу томоша аслида кимга керак эди? Нишонованинг қариндоши ХТ вазири ўринбосари эканлиги бу ишларга таъсир қилдими? Наҳотки, бутун бошли Ўзбекистон туманида ХТБни бошқаришга лаёқатли бир кадр топилмаса?

Сайтимизнинг қисқача муносабати: аслида таълим мудири ҳокимнинг буйруғини бажаради, яъни кимнидир ишдан ҳайдаган билан мажбурий меҳнат муаммоси ҳал бўлиб қолмайди. Масалага ҳокимларнинг, вазирликнинг муносабати ўзгариши керак. Халқ таълимига ҳокимликлар камроқ аралашиб, таълим бошқармалари бевосита вазирлик билан ишласа, ўқитувчиларимиз балки бугун фақат ўз ишлари билан шуғулланаётган бўлармиди.

http://sof.uz/news/show/10455-yana-fargonalik-uqituvchilar-muammosi-ha

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳаммаджон рашидов 2 ойлик бўлмай вафот этди

Фото: Шаҳноза Ҳамидова Қашқадарёлик Муҳаммаджон Рашидовнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. 14 май куни туғилган, июнь ойи охиридаги операциядан сўнг «вафот этди» дея ...

Бош кўтаргани учун “боши кесилган” тадбиркорлар

Бу бозордан ҳар куни давлатга қарийб 15 миллиард сўм топшириларди, бугун эса ҳеч вақо… 1,5 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилиб, оиласини боқарди, бугун эса улар иш излаш ...

Ислом каримов диктатура тузумини яратди, мирзиёев уни давом эттиради

  2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 сенябрда мамлакат Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400