“Эр-хотин машинасида кўприкдан қулаб, чўкиб кетди”

 

“Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Пойканалнинг Зарбулоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган қисмида эр ва хотин “Жигули” машинаси билан бирга чўкиб ўлди. Фожиа 30 июл куни соат тахминан 16:00-17:00 атрофида бўлган. Одамларнинг айтишича, машина сувга тушиб кетгандан кейин, атрофдаги мол ҳайдаб ўтаётган болалар чиқаришга ҳаракат қилишган.

Аммо тажрибасизлик қилишганми, қутқаришнинг уддасидан чиқмаган ва машинани сув тортиб кетган. Сўнгра, тўғонга қадалиб, уларни чиқаришнинг иложи бўлмаган. Орадан 1,5 соатлардан кейин одамлар кўпайиб, чиқариб олишган.

Фожианинг асосий сабаби, кўприкнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганида, деб биламан. Чунки машина айнан кўприк устидан қулаган. Агар тўсиқлари бўганида, тушмас эдими… Наҳотки, бу кўприкни таъмирлашга масъул кишилар бўлмаса?! Кўприк Зарбулоқ қишлоғи “Хоса” маҳалласига қарашли”.

(Озодликдан: Воқеани Пайариқ туман ИИБ ходими тасдиқлади)

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kuprik-oila-vafot-etdi/28652863.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Биз коррупцияга қаршимиз!

Бугун ҳаво очиқ ва қуёшли бўлди. Гарчи ноябрнинг изғирин куни бўлса-да, бемалол ҳовлидаги ишларни қилиб олиш мумкин эди. Мен ҳам бир ой аввал арраланган, аммо ҳали ўтинбоп ...

“қибрай туман гази лимитини қандай тўлдиради?”

  ​​"Ассаллому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович! Мен сиздан илтимосим, газ масаласи буйича адолат қилиб беришингизни сўрайман. 2017 йил март ойида хонадонимга газ ...

Ўзбекистонда мутасаддилар 3 йил давомида “630 нафар фаол ёшларга уй бердик”, деб алдаб келишмоқда

Мана уч йилдирки фан, адабиёт, санъат, спортда ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган, халқаро ва миллий нуфузли олимпиадаларда ғолиб бўлган ёшлар ўзларига тантанали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400