Қозоғистонда лотин алифбосига ўтишни “модернизация” билан изоҳлашаяпти

Қозоғистонда лотин алифбосига ўтишни “модернизация” билан изоҳлашаяпти

Қозоғистон парламенти мажлисининг раиси Нурлан Нигматулин бугун Остонада лотин ёзувига асосланган алифбога ўтиш фақат қозоқ тилига тааллуқли бўлишини баён қилди. У бу ҳақда парламент тинглови вақтида баён қилди.

У таклиф қилинаётган қозоқ тилини лотин алифбосига ўтказиш «тилни модернизация қилиш» заруратидан келиб чиққанлигини айтди. «Лотин алифбосига асосланган ёзувга ўтиш, авваламбор, қозоқ алифбосини ва орфография қоидаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган. Бу тил фонетикаси ва унинг ёзувда ифодаланиши ўртасида мувофиқликни таъминлайди», – деди Нигматулин.

У рус тилини билиш Қозоғистон фуқаролари учун «тарихий устунлик» эканлигини қўшимча қилди.

Ҳукумат жорий йил охиригача «Қозоқ тилининг ягона алфавити»ни қабул қилишни режалаштирмоқда. Ҳукумат 2025 йилгача даврий нашрлар, ҳужжат юритиш ва кўчаларнинг номланишини лотин ёзувига ўтказишни режалаштираяпти.

Баъзи экспертлар бундай чорани қозоқ маданиятига алоҳида аҳамият бериш ва Россиянинг таъсиридан узоқлашиш сифатида қарамоқдалар.

Лотин ёзуви Қозоғистонда 1929 йилдан 1940 йилгача ҳам қўлланилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мактабларда мажбурий форма 2024-2025 ўқув йилигача кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ...

Жиззахда мактаб таъмири учун пул бермаган олтинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилишга уринди

Жорий йилнинг июнь ойида Жиззах вилоят Зомин тумани Даштобод шаҳридаги 50-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Э.С. онасининг маълум қилишича, ўз жонига қасд қилишга ...

Ютишимни билсам ҳам… ютқазгим келди! 

  Яқинда бир мактаб муаллимаси билан мактаб ўқитувчиларининг ойлиги хусусида баҳслашиб қолдим. Мен: - Агар хозир бир миллион олаётган бўлсанг, сентябрдан бир миллион ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400