Туркманистон президентининг мамлакат бўйлаб сафари чоғида амалдорлар ишдан бўшатилмоқда

28 ноябрь куни Мари шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кўчма мажлисида маҳаллий раҳбарларнинг “вилоят ривожланишидаги юксак кўрсаткичлар” тўғрисидаги ҳисоботларидан сўнг амалдорлар ишдан бўшатилди.

Давлат раҳбари Лебап вилоятига амалга оширган амалий ташрифидан сўнг у Мари вилоятига келди. Лебап вилоятида туман маъмуриятларининг раҳбарлари ишдан олинди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, “Давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилганига қарамай, бу йил Мари вилоятида ғалла етиштириш бўйича шартнома мажбурияти бажарилмади. Бугунги кунга қадар минтақанинг учта 3 этрапи(тумани)да пахта етиштириш режаси бажарилмади” , – деди давлат раҳбари.

Президент Бердимуҳамедовнинг сўзларига қараганда, вилоят аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлалигича таъминланмаган, ажратилган ерларга газ қувурлари ва электр узатиш линиялари олиб борилмаган. Этрап ва қишлоқ жойларида кўприклар қурилиши ва таъмирланишига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Ички йўлларнинг ҳолатига ҳам тоқат қилиб бўлмайди.

ТДХ давлат агентлигининг маълум қилишича, президент Бердимуҳамедов мавжуд камчиликларга тегишли вазирлик ва муасссаларнинг бўлимлари айбдор эканини таъкидлади ҳамда Мари вилоят раҳбари Б.Аннагурбанов ва Сакарчаге тумани раҳбари М.Гуламовни лавозимидан бўшатди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ мхх тергов бошқармаси бошлиғига қидирув эълон қилинди

(more…)

Етти ёшли миллионер

Суратдаги болакай етти ёшда, исми — Райан. YouTube’да канали бор унинг — Ryan Toys Review деб номланади. Канал, албатта, болакайнинг ота-онаси томонидан юритилади ва унга ...

Президентни “ӯзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш шарт эмас

Яқиндагина Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни олий даражадаги мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлашга доир илгари сурилган таклиф Facebook ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400