ҚВЗнинг тожик жамоаси раҳбари 10 йилга ҳукм қилиниши мумкин

Хўжанд шаҳар суди ҚВЗнинг Тожикистон жамоаси раҳбари Хайрулло Мирсаидовни ҳибсда ушлаб туриш борасида қарор қабул қилди. 8 декабрь куни Хайрулло Мирсаидовни дастлабки ҳибсда ушлаб туриш борасидаги 72 соатлик муддат ниҳоясига етди.

Сўғд вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, ҚВЗнинг Тожикистон жамоаси раҳбарига нисбатан ТР Жиноят Кодексининг тўртта моддаси –“Ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш”, “Миллий ирқий, маҳаллий ёки диний нафрат қўзғатиш”, “Сохта ҳужжат, давлат мукофотлари, муҳр, бланкаларни ясаш ва сотиш” ва “Олдиндан била туриб ёлғон хабар бериш” моддалари бўйича жиноий иш очилди. У 10 йил қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.

Хайруллонинг отаси Хабибулло Мирсаидовнинг айтишича, 5 декабрь куни ўғлини Сўғд вилояти прокуратурасига таклиф қилишган. Ўша куни уни ҳибсга олишган. Хайрулло айни дамда Хўжанддаги СИЗО-1да ушлаб турилибди. «Адвокат бир неча бор унга овқат ва иссиқ кийим олиб борди, биз эса уни сешанбадан бери кўрганимиз йўқ», – дейди ота.

Бундан аввал Хайрулло Мирсаидов маҳаллий расмийлар билан ўзи ўртасидаги можаро ҳақида айтган эди. Маҳаллий расмийлар уни ҚВЗ жамоаси учун ажратилган давлат маблағларини мақсадсиз ишлатганликда айбламоқда. «Мен 8 ноябрь куни президент Раҳмон, Бош прокурор ва Сўғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийга мурожаат қилишга ва уларни маҳаллий амалдорлар айби билан жамоа дуч келаётган муаммолар ҳақида огоҳлантиришга мажбур бўлдим», -дея хабар берган эди.

Мирсаидовнинг айтишича, ҚВЗ жамоаси 10 ноябрь куни Москвага жўнаб кетиши керак эди. «Сафар учун пулларни Сўғд вилояти расмийлари ажратиши керак эди, аммо биз бу маблағларни олмадик, чунки Ёшлар ишлари қўмитасининг Сўғд вилояти раҳбарияти қўли билан прокуратура жамоамиз фаоллиятини – айнан бюджет маблағларини ишлатганимизни ўрганмоқда», – деди жамоа раҳбари.

Мирсаидовнинг сўзларига кўра, вилоят Ёшлар ишлари қўмитаси ходимлари аввалроқ ҚВЗ жамоаси учун ҳукумат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 1000 доллар миқдорида пора берилишини талаб қилган. Қўмита бу айбловларни инкор қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ...

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...

Ўзбекистонда ҳайит намозига 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 2 057 та масжиддан 1 983 тасида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро ҳайит намозини ўқиди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400