АҚШ Эрон Яманга қурол етказиб бергани борасиги далилларни тақдим қилди

Қўшма Штатларда Эрон БМТ санкцияларни бузган ҳолда Ямандаги хусийларга қурол етказиб бергани борасида аниқ далиллар бор. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги вакили Ники Хейли баёнот берди.

Вашингтондаги ҳарбий омборда 14 декабрь куни АҚШ мудофаа вазирлиги ходимлари томонидан қуроллар бўлаклари намойишидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Никки Хейли “эътирозсиз далиллар” деди.

“Қўшма Штатлар Эронга нисбатан янги ёндашув қўлламоқда ва Эрон режимининг беқарорлаштирувчи ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу бизнинг ядровий дастурига бефарқ эмаслигимизни кўрсатади. Биз шунингдек, Эроннинг баллистик ракета дастурини, қурол экспорти ва террорчи, жангари ҳамда диктаторларни қўллаб-қувватлашини ҳам ўрганаяпмиз”, – деди Хейли журналистларга.

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд яқинидаги халқаро аэропортга Яман худудларидан отилган ва Вашингтонда тақдим этилган қуроллар парчаларида бу Эрон томонидан ишлаб чиқарилган яқин радиусга мўлжалланган ракета эканлигини англатувчи маркировка бор. Шунингдек, учувчисиз аппарат ва танкка қарши қуроллар ҳам намойиш этилди. Расмийларнинг сўзларига қараганда, бу қуроллар Яманда Саудия Арабистони харбийлари томонидан топилган.

“Уларда “Эронда ишлаб чиқарилган” ёрлиқлар ҳам бўлиши мумкин, – деди Хейли.

Ядро келишувига биноан Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан қабул қилинганрезолюцияда Теҳронга Хавфсизлик Кенгашининг руҳсатисиз қурол етказиб бериш, сотиш ва топшириш тақиқланади. БМТнинг бошқа бир резолюциясида Ямандаги исёнкор хусийларга ҳар қандай қурол етказиб бериш тақиқланади.

Саудия Арабистони томонидан Яқин Шарқда рақиб ва душман сифатида кўриладиган Теҳрон бу каби – хусийларга қурол етказиб бериш борасидаги айбловларни аллақачонлардан бери инкор қилиб келади. Теҳрон Хейлининг 4 ноябрь кунги ракета ҳужуми борасидаги баёнотини “маъсулиятсизлик, иғво ва бузғунчилик” дея баҳолади. Саудия Арабистони Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги яқин иттифоқчиларидан бири ҳисобланади,Вашингтон Саудия ҳарбийлари учун асосий қурол етказиб берувчидир.

Хейлининг баёноти хусийлар томонидан шу йил Саудия Арабистонига отилган иккита ракетани Эрон етказиб бергани борасида БМТ томонидан ўтказилган тергов борасидаги хабар билан бир вақтда янгради. БМТ терговида аниқ хулосалар йўқ. Associated Press ва Agence France-Pressнинг маълум қилишича, БМТ расмийлари ракеталар бўлакларни ўрганиб “умумий ўхшашликлар мавжудлиги”ни кўрсатишган, бироқ ракеталар эронлик савдогарлар томонидан етказиб берилгани борасида якдил хулосага келишмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди. Латвия ТИВ ...

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтларни аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича инвентаризация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ...

Равшан ғуломов президент маслаҳатчиси бўлди

Равшан Ғуломов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400