Журналистларнинг ҳибсга олинишидан халқаро ташкилотлар ташвишда

20-декабр куни Қийноқларга қарши Коалиция тожикистонлик журналист Хайрулло Мирсаидов ҳибсга олинишидан хавотирда эканлигини билдирди.

Коалиция томонидан эълон қилинган Баёнотданинг аввалида шундай келтирилади:

“2017 йилнинг 5-декабр куни Хайрулло Мирсаидовни Суғд вилояти прокуратурасига суҳбат учун чақиришади ва ўша куни у ҳибсга олинди. 8-декабр куни Суғд вилоят прокуратураси томонидан Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг тўрт моддаси – “Ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш”, “Миллий ирқий, маҳаллий ёки диний нафарат қўзғатиш”, “Сохта ҳужжат, давлат мукофотлари, муҳр, баланкаларни ясаш ва сотиш” ҳамда “Била туриб ёлғон хабар бериш” бўйича жиноий иш очилди. Ўша куни суд эҳтиёт чораси сифатида Хайрулло Мирсаидовни ҳибсда ушлаб туриш борасида қарор қабул қилди”.

Коалиция Тожикистон расмийлари ва тегишли органларни журналист ва Тожикистоннинг “Қувноқлар ва зукколар” терма жамоаси раҳбари Хайрулло Мирсаидов иши бўйича адолатли ва объектив текширув олиб боришга ва ўз вақтида ҳамда тўсиқларсиз адвокат билан учрашиш имконияти яратилиши таъминланишига, журналист томонидан 8-ноябр куни ОАВда эълон қилинган баёнот одилона текширилишига чақирган.

Илгарироқ Хайрулло Мирсаидовнинг ўзи маҳалий расмийлар билан юзага келган можаролар ҳақида маълум қилиб, «Мен 8 ноябрь куни президент Раҳмон, Бош прокурор ва Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийга мурожаат қилишга ва уларни маҳаллий амалдорлар айби биланжамоа дуч келаётган муаммолар ҳақида огоҳлантиришга мажбур бўлдим», – дея хабар берган эди журналист. Маълумки, Хайрулло Мирсаидов Тожикистонда чоп этиладиган “Азия плюс” мустақил газетаси орқали очиқ мактуб ёзиб, Суғд вилояти ёшлар, спорт ва сайёҳлик Бошқармаси бошлиғи О.Зоҳидзода ундан 1000 АҚШ доллари ҳажмида пора талаб қилганлигини эълон қилганди. Суғд вилояти прокуратураси матбуот хизматидан маълум қилишларича, Хайрулло Мирсаидов О.Зоҳидзоданинг 1000 доллар пора талаб қилганини исботлай олмаганидан сўнг, унинг ўзига қарши ТЖ Жиноят Кодексининг “Била туриб ёлғон хабар бериш” моддаси бўйича жиноий иш очилган. Аммо прокуратура ходимлари Х.Мирсаидов ишидаги қолган 3 та модда қайси асосда очилганлигини ҳозиргача аниқлаштиргани йўқ.

Хайрулло Мирсаидовнинг адвокати Жиноят Кодексининг “Миллий ирқий, маҳаллий ёки диний нафарат қўзғатиш” ҳақидаги моддаси бўйича иш очилиши ҚВЗнинг Москвадаги чиқишларига боғлиқ бўлиши мумкинлигини, ҳақиқат эса, суд жараёни бошланганидан сўнг аниқ бўлишини айтган. Бу ҳолат Тожикистонда зиёлилар ва маҳаллий журналистлар томонидан норозиликларга сабаб бўлмоқда. Уларнинг фикрича, ҚВЗ чиқишларидаги ҳазил-мутойибалар учун жиноий жавобгарликка тортиш дунё тажрибасида кузатилмаган ҳол ва агар шундай қилинса,  бу ҳолат халқаро майдонда Тожикистон имиджига ҳам катта қусур етказади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Тожикистон ҳукуматидан халқаро ва миллий меъёрларга амал қилишни, ҳамда танқид ва касбий фаолияти учун журналистларни таъқиб қилиш ва босим ўтказиш амалиётидан воз кечишни сўраган.

Илгарироқ журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси – Committee to Protect Journalists ҳам Тожикистон расмийларига мурожаат қилиб, Хайрулло Мирсаидовни зудлик билан озод қилинишини сўраган эди. Ташкилот журналистга қўйилган айбловлар нотўғри эканлигини ҳам алоҳида айтиб ўтганди.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати ...

Тўрт болали она даромад солиғидан озод этилади, етти ўринли машина эса сувтекинга берилади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган якшанба (10 февраль) куни мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ...

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400