Қозоғистон Хитойга расмий нота топширди

Хитойдаги этник қозоқларнинг ҳукуматдан жабр чекаётгани ӯз тасдиғини топди. Бундан хабардор бӯлган Қозоғистон ҳукумати Хитойга расмий нота топширди. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов журналистлар саволларига жавоби жараёнида аён қилди.

Хитойдаги этник қозоқларнинг қувғин-сургунга учраётганлигига, Хитой ҳукумати томонидан уларга нисбатан ҳар хил жабру ситамлар етказилаётганлигига доир хабарлар бундан тахминан бир ой олдин Қозоғистон президентига билдирилган эди.

Бундай маълумотлар Хитойдан Қозоғистонга кўчиб келган қозоқлар томонидан очиқланганди. Орада бирмунча вақт ӯтгач хитойлик қозоқларнинг аянчли аҳволи текширувлар жараёнида ӯз тасдиғини топгани расман маълум бӯлди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг гапига қараганда, Хитойдаги этник қозоқлар чиндан ҳам ҳукумат томонидан жиддий зарар кўрган. Вазир: “Эндиликда биз бу ҳолатни ўз назоратимизга олиб, Хитой ҳукуматига расмий равишда дипломатик нота юбордик. Ҳозирча расмий Хитой бу ҳақида аниқ жавоб бергани йӯқ. Биз жавоб олганимиздан кейин бу ҳақида аҳолига маълум қиламиз. Бугунги кунда биз Хитойдан кўчиб келган қондошларимиз билан яқин алоқадамиз, агар улар бўлмаганда биз Хитойдаги асл аҳволдан бехабар қолардик”, – дея журналистлар олдида баёнат берган.

Қозоғистон томондан Хитойга бундай мазмунда биринчи марта дипломатик нота юборилмоқда. Бу фақат фуқаролар тақдирига эмас, балки икки давлатнинг келажакдаги дипломатик алоқаларига ҳам боғлиқ нозик масала саналади.

Сабаби айни кунларда Қозоғистонда бир неча Қозоғистон-Хитой қӯшма корхоналари, завод, фабрикалар ва ташкилотлар ишлаб турибди. Бундан ташқари, Қозоғистон ҳукумати Хитойга бӯш ерларни сотиш ғоялари устида бош қотирмоқда. Аммо қозоқ халқи хитойларга ер сотишга қарши чиқмоқда.

Шу кунга қадар мамлакатдаги бир неча йирик шаҳарларда хитойларга ер сотилишига қарши петициялар ӯтказилди. Қозоқ халқи: «Агар ерларимиз хитойликларга сотилса, у ҳолда биз норозилик намойишига чиқамиз», – дея бонг урмоқда.

Ер масаласига доир ишларга таниқли сиёсатчи Мухтор Тайжан бош-қош бӯлмоқда. Уни оддий халқ қӯллаб- қувватламоқда.

Хитойлар кундан-кунга кучайиб бутун дунёга хавф солмоқда. Уларнинг энг катта кучи аҳолиси сонидадир.

Маълум бӯлишича, хитойлар шу кунга қадар қӯшни Қирғизистонга ҳам ӯз таъсир доираларини ӯтказишга уриниб келган. Бунга қардош қирғиз халқининг хитойларни ӯз юртларидан ҳайдаб чиқишга бӯлган интилишлари мисол бӯла олади.

Бугун интернетда кенг тарқалган видеолавҳада айнан шу масала, яъни хитойларни Қирғизистондан чиқариб юбориш масаласи муҳокама қилинган. Айни чоғда президентимиз Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси билан чамбарчас алоқалар ӯрнатиш истагида ҳамкорликка бел боғламоқдалар.

Бора-бора хитойликлар бизнинг юртимизда ҳам қӯшни Қозоғистон ва Қирғизистондагидек кўпайиб кетмаса.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Nasa ернинг 20 йиллик ўзгаришларини намойиш қилувчи лавҳа эълон қилди

Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги YouTube саҳифасига Ердаги иқлим ўзгаришларини кўрсатувчи анимация ролигини жойлаштирди. (more…)

Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. бундан ор қилишади

Рихсихон ая Нурмуҳаммедова 76 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. Нафақага чиққан бўлишига қарамай, қарийб ўттиз йилдан бери сотувчилик қилади. Очиғини айтганда йўл “ёқасида” ...

Ўзбек тилидаги дарсликлардан кўнглингиз тўладими?

Мени Тожикистондаги ўзбек мактабларида таълим олаётган ўқувчилар тақдири, келажаги, билим савияси ташвишга солади. Бундай дейишимнинг сабабларидан бири – ўқишга, тузукроқ илм ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400