Назарбоев парламентда жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди

Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси қўшма мажлисини очди. У жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди ва бир қатор ижтимоий ташаббусларни эълон қилди.

«Жамиятимизда ижтимоий бирдамликни бундан кейин ҳам янада мустаҳкамлаш, уни кенг қамровли ижтимоий лойиҳалар орқали амалга ошириш учун аниқ ҳаракат қилиш вақти келди», — деди Назарбоев.

Давлат раҳбари ўз сўзида президент лавозимида ишини давом эттириш ниятида эканлигини билдирди. «Халқимиз эртанги кунига ишонч билан қараши йўлида ишладим, ишлаяпман ва ишлашда давом этаман», — дея баёнот берди Назарбоев, ҳамда бўлиб ўтган ҳамма сайловлар халқ ўзини қўллаб-қувватлаётганидан гувоҳлик бераётганини таъкидлади.

Назарбоевнинг бу нутқига унинг аввалги – “парламент ва ҳукумат ўз фаолиятини давлат тилида юритиши керак”, деган баёноти сабаб бўлди. Бу баёнотдан сўнг айрим расмий шахслар президентнинг сўзлари нотўғри талқин қилинаётгани ва рус тили учун ташвишга тушишнинг ҳожати йўқлиги ҳақида маълум қилишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress. (Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари) Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз ...

Ўзбекистонда ҳар учинчи одам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги журналистлар билан навбатдаги учрашувда шу ва шунга ўхшаш масала атрофида фикр алмашилди, дея “Халқ сўзи” ...

Қарийб 10 минг аҳолига хизмат қилувчи тиббиëт пункти “молхонадан баттар аҳволда”

  Авария ҳолатидаги қишлоқ врачлик пункти Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Панжи қишлоғи врачлик пункти ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бинода жойлашган. Қарийб 10 ...