Facebook 50 миллион одамнинг шахсий маълумотлари ўғирлангани учун масъул эканини тан олди

Facebook 50 миллион фойдаланувчисининг шахсий маълумотларини асрай олмагани ошкор этилгани ортидан юзага келган жанжал оқибатида ижтимоий тармоқ 60 миллиард доллар зарар кўрганлиги ҳақида Озодлик хабар беради.

Хабарга кўра: Cambridge Analytica 50 миллион одамнинг маълумотларидан ноқонуний фойдаланган Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг Британиянинг Cambridge Analytica ширкати томонидан ижтимоий тармоқнинг 50 миллион фойдаланувчиси шахсий маълумотлари ноқонуний йиғилгани юзасидан баёнот берди.

У ўз баёнотида Facebook ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари сир сақланиши учун масъул эканини тан олди. Ўтган ҳафтанинг бошларида Cambridge Analytica ширкатининг собиқ ходими Крис Уайли Дональд Трамп томонидан 2016 йилда АҚШ президентлик сайловида тарғибот учун ёлланган Cambridge Analytica 50 миллион нафар Facebook фойдаланувчисининг шахсий маълумотларини ноқонуний қўлга киритгани ва фойдаланганини матбуотда айтиб чиққан эди.

Facebook Крис Уайлининг бу баёнотига жавоб тариқасида маълумотлар 2016 йилда Кембриж университети профессори Александр Коган томонидан йиғилганини билдирди. Коган психологик тест тузиб, Facebook рухсати билан уни тармоққа жойлаштирган. Тестдан ўтишни истаган ҳар бир одам ўзи ва дўстлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишга розилик бериши лозим бўлган.

Александр Коган кейинроқ бу маълумотларни Cambridge Analytica ширкатига ноқонуний равишда берган, деб айтмоқда. Бироқ Коган Facebook ва Cambridge Analytica ширкатлари уни “айбсиз айбдор” қилаётганларини билдирди. “Facebook ҳам, Cambridge Analytica ҳам мени айбсиз айбдор қилмоқда. Ўша пайтда мен қонундан ташқари бўлмаган одатий бир ишни қилаяпман, деб ўйлаганман. Мен Cambridge Analytica ҳамма ишни қонун доирасида ва хизмат кўрсатиш шартномаси асосида бажараяпти, деб ишонгаман”, деди Коган 21 март куни Би-Би-Сига берган интервьюсида.

Бу масалада суриштирув ўтказган журналистлар Cambridge Analytica бош директори Александр Никс тор доирада унинг ширкати Дональд Трамп ғалабасида энг асосий ролни ўйнагани тўғрисида гапирганини яширин равишда ёзиб олганлар. 50 миллион одамнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланилгани ошкор бўлгач, сўнгги икки ҳафтада Facebook акциялари 7 фоизга арзонлаб, 60 миллиард доллар зарар кўрди. 20 март ҳолатига кўра, Марк Цукербергнинг шахсий капитали жами 9 миллиард долларга пасайган.

Юқоридаги маълумотлар пайдо бўлганидан сўнг Twitterда DeleteFacebook хэштеги оммалашди. Мазкур хэштег остида фойдаланувчилар ўз шахсий маълумотларини ҳимоя қила олмаган ижтимоий тармоқдан чиқишга чақирилмоқда. #DeleteFacebook хэштегини 2017 йилда Facebook ширкатини тарк этган WhatsApp асосчиларидан бири Брайан Эктон ҳам қўллаб-қувватлагани айтилаётир. Facebook аудиторияси ойига 2 миллиард фойдаланувчидан ошади.

Ўткан сафар канадалик муҳандис Илон Маск ўзининг биринчи ракетасини ҳавога учиргач,  дунёдаги энг яхши ва оммабоп, қулай ижтимоий тармоқ яратиш нияти бор эканлиги ҳақида айтганди. Агар ўша тармоқ ҳозир ишга тушадиган бўлса, Facebook ўз-ўзидан банкрот бўлиши турган гап.

Муаллиф: Нур Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Польшанинг solaris автобус ширкати ўзбекистон бозорига кўз тикмоқда

Польшанинг Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистон бозорига жамоат транспортларини етказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Мазкур компаниянинг делегацияси шу ҳафтада ...

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...

Бош прокуратура: “шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69,6 кило эшак гўшти олиб келинганини расман таcдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400