Касал бўлмаслик учун ҳар куни тухум ейиш керакми??

Хитойда деярли ярим миллион одам юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кунига бир дона тухум ейиш юрак-қон томир касалликлари ва инсульт хавфини камайтирар экан.

Мутахассислар соғлом ҳаёт кечириш учун кундалик тухум истеъмолига эътибор бериш лозим, дейди.

Бироқ ҳаддан зиёд тухум истеъмоли соғлиқ учун зарарли, деган қўрқувлар ҳам мавжуд.

«Озиқ-овқат бўйича тадқиқотларнинг камчиликлари ва чекловлари ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин Хитойда ўтказилган бундай йирик кўламдаги тадқиқот шуни кўрсатяптики, кунига бир дона тухум ейиш юрак-қон томир касалликлари ривожига таъсир қилмайди, балки соғлиқ учун фойдалидир,» дейди Кембриж университети профессори Нита Форуҳи мазкур иш юзасидан изоҳ бера туриб.

Heart журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида тухум борасида йиллар давомида тўпланиб қолган салбий қарашлар тилга олинади – салмонелла (турли касалликларни келтириб чиқарувчи бактерия) хавотирларидан тортиб холестерингача.

BBC News мазкур масалаларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқди.

Тухумнинг ози ширинми?

Ҳозирда шифокорлар тухумни кундалик соғлом овқатланиш тартиби таркибига киритишни маслаҳат берадилар. Тухум озуқавий моддаларга тўла табиий маҳсулотлардан бири саналади. Унда юқори миқдорда оқсиллар, А, Д, Б ва Б12 витаминлари, шунингдек, ёши ўтган одамларда кўриш билан боғлиқ ёқимсиз ҳолатлар олдини олувчи лютеин ва зеаксантин моддаларини топиш мумкин.

«Кунига бир, ҳаттоки, икки дона тухум ейиш соғлиқ учун жуда фойдали,» дейди Британия Парҳез Уюшмасидан доктор Френки Филипс.

«Одамлар кўп тухум истеъмол қилишдан қўрқмасликлари керак.»

Доктор Филипсга кўра, ягона эътибор берилиши лозим бўлган ҳолат «маълум озуқани ҳаддан ошиқ кўп истеъмол қилмаслик»дир, чунки «бундай ҳолатда тана бошқа озуқалардан олиш мумкин бўлган фойдали моддалардан маҳрум бўлиб қолади.»

Бундан ташқари тухум «оқсилга бой манба» бўлган бир вақтда биз «кундалик истеъмолдаги озиқ-овқатимиздан етарлича, ҳатто, керагидан ортиқ оқсил оламиз» (тавсия қилинган кундалик оқсил миқдоридан икки-уч баробар зиёд) ва бу «буйракларимизни қийнаб қўйиши мумкин,» деб огоҳлантиради доктор Филипс.

Юрак-қон томир касалликларини тадқиқ қилиш ишларини дастакловчи Британиядаги энг йирик хайрия ташкилотларидан бири бўлмиш The British Heart Foundation тухумнинг танадаги холестерин миқдорига таъсири аниқлангандан сўнг 2007 йилда ушбу маҳсулот истеъмоли бўйича берган тавсиясини ҳафтасига уч донага туширган эди.

Холестерин

Британия Соғлиқни Сақлаш Хизмати бераётган тавсияга кўра, “тухум ўзида маълум миқдорда холестерин сақлашига қарамай, биз истеъмол қиладиган тўйинган ёғ қондаги холестерин миқдорига кўпроқ таъсир кўрсатади.”

Бошқача айтганда, тухумдаги холестерин миқдори муаммо эмас. Қондаги холестерин миқдорига таъсир кўрсатувчи асосий омил тўйинган ёғдир. Шундай экан тухумни тўғри йўлда пиширишга эътибор бермоқ зарур.

Boiled egg and soldierФото муаллифлик ҳуқуқиPA

Холестерин билан боғлиқ масалалар бўйича фаолият олиб борувчи Heart UK хайрия ташкилоти келтирган маълумотларга қараганда, ўртача катталикдаги тухум (58 грамм) ўзида 4,6 грамм ёғ сақлайди. Бу, тахминан, бир чой қошиқдаги ёғ дегани. Бироқ бу ёғнинг атиги тўртдан бир қисми холестерин миқдорига таъсир қилиши мумкин бўлган тўйинган ёғ, холос.

Тухумга қаймоқ ёки сариёғ қўшиб ейиш эса умуман бошқа масала.

Салмонелла

Британия собиқ соғлиқни сақлаш вазири Эдвина Курий ҳануз тухум ва салмонелланинг қўрқинчли боғлиқлиги борасида билдирган фикри билан машҳур.

1988 йил декабрида у: “Афсуски, ҳозирда мамлакатда етиштирилаётган тухумлар салмонелла бактерияси билан заҳарланган,” деган эди.

Курий хонимнинг ушбу баёноти унинг истеъфосига сабаб бўлган.

Бироқ ўша пайтда ҳақиқатан ҳам тухумлардаги салмонелла муаммоси мавжуд эди. 1990 йилларга келиб, тухум етиштирувчилар кенг кўламли ваксинация ишларини бошлаб юборадилар ва муаммога барҳам берилади.

Орадан 30 йил ўтиб, Британияда етиштирилаётган тухумлар салмонелла борасида энг хавфсиз маҳсулот эканлиги эътироф этилмоқда.

Британияда тижорий тухумларнинг аксариятига тушириладиган арслон белгиси, яъни Lion Mark маҳсулот салмонеллага қарши эмланган товуқдан олинганини билдиради.

Ўтган йили Lion Mark белгили тухумлар жамиятнинг энг нозик қатлами, масалан, ҳомиладор аёллар ва ёш болалар учун ҳам хавфсиз эканлиги эълон қилинган эди.

Мутахассислар британ тухумларидаги салмонелла хавфи «шу даражада пастки, хавотирга тушмаса ҳам бўлади,» демоқда.

Тухумларни қандай ейишимиз унинг фойдали бўлишида катта аҳамиятга эгаФото муаллифлик ҳуқуқиGETTY IMAGES
 Тухумларни қандай ейишимиз унинг фойдали бўлишида катта аҳамиятга эга

Тухумни қандай пишириш лозим?

Пиширишга келганда тухум, шубҳасиз, жуда осон тайёрланадиган маҳсулот саналади. Қайнатилганда ҳам, қовурилганда ҳам унинг озуқавий қийматлари яхши сақланади.

Аксарият парҳезшунослар ёғга аралашиб, холестерин миқдори кўпайиши эҳтимоли юқорилиги сабабли тухумни қовуришни маслаҳат бермайдилар.

Маёнез ва музқаймоқ каби кенг тарқалган маҳсулотлар таркибига қўшилувчи хом ёки чала пиширилган тухум, агар Британияда етиштирилган Lion Mark белгиси остидаги товуқ (ўрдак ёки бедана эмас) тухуми бўлса, бирор муаммога сабаб бўлмайди.

Умуман олганда, агар овқатдан заҳарланишдан сақланиш сиз учун муҳим бўлса, тухумни яхшилаб пишириш энг мақбул йўлдир.

Тухумларни қандай сақлаш керак?

Ҳеч қачон цинган ёки юзасига чизиқ тушган тухумларни сотиб олмаслик лозим. Уларнинг чанг ёки бактериялар орқали заҳарланиш эҳтимоли юқори.

BBC Food Good тухумларни музлаткичда алоҳида қутиларда ёки тухум учун ажратилган махсус бўлмаларда сақлашни маслаҳат беради.

Тухум оқини контейнерда уч ҳафтагача сақлаш мумкин, сариғини эса уч кунгача. Ҳар иккала ҳолатда ҳам маҳсулот юзаси пленка билан ёпиб қўйилган бўлиши лозим. Тухум оқи ва сариғини музлаган ҳолда уч ойгача сақлаш мумкин.

Кўпчилик тухумнинг янгилигини совуқ сувга солиш орқали аниқлаш усулидан яхши хабардор. Агар тухум сув тубига чўкса, унда у ҳали янги. Агар юзада сузиб қолса, унчалик эмас.

Eggs in trayФото муаллифлик ҳуқуқиREUTERS

Эскирган тухумлар санасига эътибор бериш керак. Аксар тухумлар қўйилгандан 28 кун ўтиб эскира

Тухум аллергияси

Баъзи одамларда тухумга нисбатан аллергия бўлади. Бундай аллергия беш ёшдан кичик болаларда кўп учрайди. Бироқ улғайгандан сўнг у, кўп ҳолларда, йўқолиб кетади.

Тухум аллергияси белгилари унчалик қўрқинчли эмас:

  • Оғиз атрофида қизариш ва шишлар пайдо бўлиши;
  • Қорин оғриғи;
  • Қусиш;
  • Диарея.

Тухум аллергияси жуда кам ҳолларда ҳаёт учун хавфли симптомларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам шифокорга учрашиш зарур.

Бундай аллергияси бўлмаган ҳар қандай инсон «тухумни исталган кўринишда истеъмол қилиши мумкин… фақат уни қандай пиширишга эътибор қаратилса бўлди,» дейди доктор Филипс.

  • Манба: BBCUZBEK.COM
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Диққат: қийноқ  ва  ғайриинсоний   муносабат! жамшид султонов  “иши”

Маъбадлар тобламиш  ўзига башар, Онларин ичинда энг шуми шайтон. Ўликлар устинда машварат, ҳашар, Тоғ келбат йигитлар майити майдон. ...Инсонни таҳқирлаш йўллари кўпдир, ...

Ҳарна-да, ҳарна… ёхуд «ишнинг кўзини биладиган одам»

Халқимизда «Ишнинг кўзини биладиган одам» деган гап бор. Менимча, сўнги пайтларда шу ибора ўз ўрнида эмас, балки халқнинг ичида юрган, бировнинг қайғуси ёки ташвиши эвазига ...

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...