Қаҳрамон Қуронбоев яхши кадр, лекин тузум қурбони

Бир ҳафтадан буён ижтимоий тармоқларда Ӯзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, сенатор, Ӯзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев атрофида баҳс-мунозара давом этмоқда. Бунга Қ. Қуронбоевнинг  оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашувдаги “Водийда юрганимда кӯчада тӯй кортежини кўриб қолдим. Шунда машиналарни ҳаммасини тӯхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ӯтқазиб, жӯнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим”,  деган гаплари туртки берди. Рости, Қ. Қуронбоевнинг  айнан мана шу сӯзи кӯпчиликни жунбушга келтирди.

Унинг ушбу фикрини изоҳлашдан олдин танлаган сарлавҳамга қисқача изоҳ бермоқчиман. Ҳа, сарлавҳада айтилганидек,  Қаҳрамон Қуронбоев яхши кадр. Мен бунга  бир пайтлар “Камолот” жамғармаси муассислигида чоп этилган “Туркистон” газетаси мухбири бӯлиб ишлаган чоғимда амин бӯлганман. Ӯшанда Қаҳрамон ака билан кӯп бора мулоқот қилганман. У ёшлар қалбига қулоқ тута, уларнинг дардини ҳис қила оладиган, ёшлар билан ишлаш қобилиятига эга ажойиб ташкилотчи, ёшларни ӯз ортидан эргаштира оладиган уддабурро раҳбар эди. Ҳа, айнан шундай, ажойиб ташкилотчи ва уддабурро раҳбар эди. Бироқ, у бора-бора айниди. Аниқроғи, ӯзларига ишонаётган ёшларнинг ишончини оқлаш фақат ӯзларига боғлиқ эмаслигини, кимларнингдир қош-қовоғига қараш лозимлигини теран англагач, ҳамма нарсага қӯл силташга мажбур бӯлди. Оқимга қарши суза олмаслигини чин дилдан ҳис қилган ҳолда “юқори”нинг чизиб берган чизиғидан бир қадам ҳам ошиб отламасликни, лаббайбозликни одатий одат тусига айлантира борди. Бу эса унга хизмат пиллапояларидан янада юқорилашига замин яратди, мансаб-мартаба қутқусига чалинишига олиб келди ва шу тариқа келажакда ёшлар сиёсати бӯйича ҳақиқий профессионал кадр бӯлиб етиша оладиган, жамиятнинг ярасига малҳам бӯла оладиган яна бир мутахассис тузум қурбонига айланиб чилпарчин синди. Мавжуд тузум уни яхшигина лӯттибоз, тоталитар ва авторитар тузум югурдагига  айлантирди. Бунинг натижаси ҳаммага  маълум: ёшларни миллий руҳда, миллий қадриятлар асосида тарбиялашни қӯллаб-қувватлаш ӯрнига тамомила  бунинг аксини ҳимоя қилди.  Бунга жаноб Қуронбоевнинг олий ӯқув юртларига ярим-яланғоч келаётган талабалар бир чеккада қолиб ҳижобли қизларга осилиш ҳаракатларини, соқол қӯйган ёш йигитларни кӯпчилик олдида изза қилиш тадоригларини, янги ҳаёт остонасига қадам қӯяётган ёшларнинг олдига йӯлтӯсар бӯлиб чиқиш одатини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.  Қаҳрамон аканинг бу каби хатти-ҳаракатлари замирида қонунга беписандлик, конституцияга ҳурматсизлик, ёшларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиддий тажовуз аломатлари бор.

Қаҳрамон Қуронбоев келин-куёвни тӯй машинасидан тушириб, уларни таксида жӯнатиб юбориш ҳуқуқига заррача, ҳар томонлама эга эмас. Чунки инсоннинг шахсий ҳаётига Ёшлар иттифоқи раисигина эмас, Президент Мирзиёев ҳам аралаша олмайди. Шу нуқтаи назардан  Қуронбоев тегишли даражада жазоланиши шарт ва зарур. Бундай жазо соч ол деса, бош олишга интилувчи бошқа амалдорлар учун яхшигина сабоқ бӯлади. Демак, ҳақ-ҳуқуқлари поймол бӯлган ёшлар Қаҳрамон Қуронбоевни ӯзларига етказилган моддий, маънавий, руҳий зарарларни ундириш мақсадида ҳеч иккиланмасдан судга бериши керак. Кенг халқ оммаси эса Қуронбоевга ёшларни уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш йӯли билан тарбиялаш мумкин эмаслигини, бундай усулда тартиб ӯрнатиш демократик жамиятга хос эмаслигини тушунтириб қӯйиши мақсадга мувофиқ.

Қаҳрамон Қуронбоев Намангандаги тӯй картежи ҳақида гапираркан:

“Агар ёшларни биз тарбиялай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади” деди. Ҳа, дарҳақиқат Каримов етиштирган кадрлар ёшларни  тарбиялай олмади, улар ёшлар ӯртасида авж нуқтага чиққан ишсизликка барҳам бера олмади, таълим тизимидаги инқирозларни ва бошқа бир неча ижтимоий-сиёсий муаммоларни бартараф эта олмади, аксинча ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишни одатий тусга айлантирди. Демак, улар “ӯз жойини бӯшатиб беришлари керак”.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдӯғон билан қодиров нима учун юрт бошқарувидан кетмоқчи?

Ҳафта хаёлга келмаган воқеалар билан бошланса шанбагача қандай ӯзгаришлар рӯй бераркан, деб ҳайрон қоласан, киши. (more…)

Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Фото:FARAH ALHAJEHАлхўжа хоним ўзига ўхшаган бошқаларнинг ҳақларини ҳам тамсил қилишини айтган. Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган ...

Кулбада яшаётган сабр ва алам: икки оёғидан жудо бўлган матонат эгасига ёрдам берайлик

Инсоннинг улуғлиги нимада? Бойлигидами, билимидами, кучида ёки амалидами? Кимдир бу танловлардан бирини танлаб, мана шу нарсаси бор одам улуғ, дейиши мумкин. Аммо наздимизда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400