Ямоқ костюм-шим кийса ҳам, миллат келажагини ўйлаб, ёниб ишлайдиган мактаб директорлари ҳозир ҳам борми?

…Университетда ўқиб юрган кезларимда бўлган воқеа

Ўқишдан келсам, онам: “Мўғул қишлоғидаги мактаб директори уйимизга келди. Мактабда рус тили ўқитувчиси йўқ экан, илтимос қиляпти, у ерга ишга борасанми?”, деб айтиб қолдилар.

Маълум бўлишича, мактаб директори туманимиздаги районога йиғилишга келган, кейин пешин вақти бўлиб қолгани учун, яқин атрофдан намоз ўқиб олгани уй қидирган, кўчамизда фақат бизнинг уй дарвозаси берк бўлмагани учун, тақиллатиб, онамдан намоз ўқиб олишга рухсат сўраган экан.

Гап орасида мактаб директорлигини айтган ва шу орада мен ҳақимда ҳам гап очилган.

Рус филологиясида таҳсил олаётганимни эшитгач, онамдан менинг ўша мактабга ишга боришимни сўраб жуда қаттиқ илтимос қилган. Онам гап орасида у кишининг жуда оддий кийинганлигини ҳам айтиб ўтдилар…

Онамнинг гапларидан кейин бир зум ҳам ўйланиб ўтирганим йўқ, қолаверса, ўз мутахассислигим бўйича амалиётни илк бор олис қишлоқда ўташимни ўйлаб, жараён қандай кечишига қизиқиб, дарҳол бу таклифга рози бўлганман.

Олдинда мени қандай синовлар кутаётганидан, табиийки хабарим йўқ эди.

Университетда ҳафтанинг спец фанлар қўйилмаган кунини танлаб, онам айтган мактабни қидириб йўлга чиқдим.

…Мактаб маъмурияти мени хурсандчилик билан кутиб олди, десам ҳеч нарса демаган бўламан. Маълум бўлишича, нафақат рус тили, балки чет тилидан ҳам ўқитувчи умуман йўқ экан.

Шундай қилиб, ўша, туманимиздан деярли бир соатлик масофадан жойлашган қишлоқ мактабида 2 йил ишладим. Бу вақт мобайнида иккинчи синфдан 10-синфгача икки сменада ўқувчиларга рус ва немис тилларидан дарс бердим.

Албатта, ҳаммаси осон ва силлиқ кечмаган.

Майда синф ўқувчиларининг келишимни пойлашлари ва орқаваротдан “шаҳарлик малим” дея чақиришлари, дарсларда дарс мавзусини эшитиш ўрнига, “шаҳарликларга хос баланд пошнали туфли ва либосларимни томоша қилишларидан сўнг, ўзимча хулоса чиқариб, улардан “ажралмаслик” мақсадида мактабга (айниқса қиш фаслида) чопонларда борган вақтларим ҳам бўлган.

10-синф ўқувчиларининг бошида қайсарлик қилиб дарсимга тайёрланмай келишлари (ўзларича бойкот эълон қилишлари) ва қатъиятим туфайли ўша биринчи “бойкот-дарси”нинг ўзидаёқ керакли хулосани чиқариб, буёғига ҳамиша дарсга тайёрланиб келишлари, кейинчалик улар билан ҳатто энг яқин қадрдон бўлиб кетганим каби воқеаларни ҳали ҳам ширин хотиралар сифатида ёдга оламан.

Маошим ҳақида қизиқарсиз? Оладиган моашимнинг учдан бир қисмини транспорт пулига, яна қанчадир қисмини майда синф ўқувчиларига дафтар, жилдлар, линейка ва бошқа майда-чуйдалар учун, қолганини эса шаҳарга ўқишга қатнагани сарфлардим.

Муҳими менинг ойликсиз қолганим эмас.

Ўқувчиларим юзидаги қувонч, “шаҳарлик маллим”га ўхшаб “катта-катта ўқишларда” ўқишга бўлган қизиқиш уйғонганганига гувоҳ бўлганим ва улар ҳеч бўлмаганда Пушкинни танишларини айтиб баралла мақтана олишлари – мен учун энг катта бахт эди.

Қишлоқдаги иш – камина учун ўзига хос ҳаёт мактаби бўлган.

Дарвоқе, мактаб маъмуриятига аввал бошдан битта шарт қўйганман – дарс режасидан бошқа “қоғозбозликларни” улар мендан талаб қилмасликлари керак эди. Улар бунга рози бўлганлар.

Назаримда, ўша, ўз мактабига олий маълумотли кадр излаган мўсафид мактаб директори сингари ҳақиқий жонкуяр, фақат бугунги куни, чўнтагини эмас, миллат келажагини ўйлайдиган “ёниб” яшайдиган инсонлар, ҳақиқий педагог-раҳбарлар ҳозир камёб…

P.S: Энг олис қишлоқларда шароит қандайлиги, олий маълумотли ўқитувчилар фоизи қанчани ташкил этиши, аксарият болалар қайси фаслларда мактабга келишни тўхтатишлари – буларнинг барчаси менга яхши маълум ва бу менинг энг оғриқли дардим…

Муаллиф: Дилшода Раҳматова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент прописка ислоҳотига доир қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев прописка тизими ислоҳотига доир қонунни имзолади. Фото: Президент матбуот хизмати «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим ...

Самарқандда икки ўқитувчи  танишини ўлдириб, марҳумнинг автомашинаси ичига ўтқазиб кетишди

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ...

Ишдан олинган самарқанд вилояти ҳокими туроб жўраев жиноий иш фигурантига айланди

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев 12 июль куни бир-биридан мустақил расмийлар ва тадбиркорлар Озодликка Самарқанд вилоят ҳокими 52 яшар Туробжон Жўраев ҳамда вилоят ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400