Лука Модрич: Эришган натижамиз ва бугунги ўйинимиздан фахрланамиз

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич жаҳон чемпионати финалида Франциядан қабул қилинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

“Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлганим бироз бўлса ҳам кайфиятимни кўтардими? Йўқ, албатта! Биз ахир мағлуб бўлдик. Менинг ягона интилган мақсадим – бу Хорватиянинг ғалабаси эди. 

Бугун менинг жамоамга шунчаки омад етишмади. Мен айнан шундай ҳисоблайман. Жамоамиздаги ҳар бир ўйинчи шу фикрда. Биз яхши ўйнадик ва бугун майдондаги энг яхши жамоа бўлдик. Бироқ энг яхши жамоалар доим ҳам ютавермайди. Иккинчи гол ўйинни ўзгартирган вазият бўлди. Биз ҳакам VAR ёрдамига мурожаат қилганида ҳайрон бўлдик. Умуман, биз ҳакамнинг ишидан ҳайратдамиз. Биринчи гол олдидан у жарима зарбаси белгилади, менимча, у ерда фол йўқ эди. Франция ҳисобни очди. Бироқ биз ажойиб футбол намойиш қилиб, ўйинга қайтдик, ҳакам эса пенальти белгилади. Бундай вазиятлар доимо жамоани ўлдиради. Доимо камбэклар амалга оширишнинг иложи йўқ.

Биз охиригача курашдик ва эришган натижамиз ва бугунги ўйинимиздан фахрланамиз. Афсуски, бунинг ўзи етарли бўлмади”, – деди Модрич.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзбекистон ҳаво йўллари” пётр каримов ўз хоҳшига кўра ишдан бўшаган

Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Пётр Каримовга бўшагандан сўнг унга ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳужжатларни олиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бу ...

“тоштурма” бузиб ташланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган собиқ ҳибсхона бузиб ташланди. Бу ҳақда бинонинг бузилган ҳолати акс этган ...

Мирзиёев:қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз

«Фуқароларимиз солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ концепцияси солиқ юкини камайтириш, содда солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400