ПРОФЕССИОНАЛ БОКСЧИ УЛУҒБЕК СОБИРОВ ФАОЛИЯТИДАГИ 7-ҒАЛАБАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди.

8 раунд этиб белгиланган тўқнашувда у мезбон боксчи Терават Йохангохга (19-8-0, КО13) қарши рингга кўтарилди. Жангни фаол бошлаган спортчимиз иккинчи раундга келиб тўлиқ устунликка эга бўлди ва рақибини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Фото: minsport.uz

Жорий йилнинг 29 июлида у филиппинлик Деннис Падуа (11-15-2, КО6) билан куч синашиб, жангнинг биринчи раунддидаёқ рақибини рингга қулатган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўтказилган 6 жангда Улуғбек барчасини ғалаба билан якунлаган ва 4 тасида нокаут қайд этган эди.

Манба: minsport.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Артур григорян ўзбек боксчилари ичида шаҳрам ғиёсовни энг кучли деб ҳисоблайди

Профессионал боксда ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Артур Григорян бугунги кунда ўзбек боксчилари ичида кимни энг кучли деб ҳисоблаши ҳақида гапирди. "Мен учун Шаҳрам ...

Кўчманчилар ўйинлари: ўзбекистон 8-ўринда бормоқда

Ўзбекистон спорт делегацияси III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида 5 сентябрь ҳолатига кўра, 2 олтин, 7 кумуш ва 15 бронза, жами 24 медалга эгалик қилиб, расман 77 ...

Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага бирлашган араб амирликларига йўл олишади

Яна роппа-роса бир ҳафтадан кейин Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бошланади. Мазкур мусобақада рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб боришади. ...