Президент Мирзиёев Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  фармони билан USM Holding раҳбари Алишер Усмонов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.Бу ҳақда Газета.uz хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни Россиянинг USM Holding акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

«Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг „USM Holding“ акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Усманов Алишер Бурханович „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотлансин», — дейилади ҳужжатда.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Погба: «ислом дини мени яхши инсон қилди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзади. 26 ёшли футболчи Ислом динига эътиқод қилади. ...

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири баҳодир юсупов косонсой туманига ҳоким бўлди

Қишлоқ хўжалигининг эндиликда собиқ вазири Баҳодир Юсупов Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. "Халқ сўзи" нашрининг хабар беришича, Юсупов Халқ депутатлари Косонсой ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400