Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар ҳақида маълумот берилди

2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

«Буларнинг аксариятини хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари ташкил қилади – 580 нафар. Шунингдек, таълим соҳасида 257 нафар, соғлиқни сақлаш тизимида 83 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаган.

Жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган», дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар бўйича қатор шов-шувли номлар ҳам бор. Дастлаб, 2018 йилнинг февраль ойи охирида собиқ бош прокурор Рашид Қодиров Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинганди. Унга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушланганди.

Кейинроқ ушбу иш доирасида яна ўндан ортиқ киши қамоққа олинди. Улар орасида «Тошкентни титратган прокурор» – Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, «Антибиотик» лақабли адлия маслаҳатчиси Мирағлам Мирзаев ва унга яқин бўлган бошқа прокурорлар ҳам бор эди.

Жиноий ишнинг натижалари яқин вақтлар ичида кенг оммага ошкор қилиниши айтилган.

Июль ойида эса Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев қўлга олинди. У вилоятда коррупцион тизим яратгани, Самарқанд вилоят ҳокимлигида турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий этилгани маълум қилинди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, собиқ ҳокимнинг офисидан пора сифатида олинган 1 миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган. Айни вақтда унинг иши судга оширилган.

2018 йилнинг сентябрь ойи бошларида эса Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Унга ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида эса Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олингани ҳақида расман хабар берилди. 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музработдаги 23-мактабда эр ўз аёлини ва директорни пичоқлади

5 октябр куни чамаси соат 08:30 атрофида Сурхондарё вилояти, Музработ туманида мудҳиш жиноят содир этилган. Бош прокуратура хабарига кўра, тумандаги 23-умумтаълим мактабида ...

Ҳиндистонда келин-куёв чақалоқни тириклайин кўмиб ташлади

Ҳиндистоннинг Шоҳжаҳонпур шаҳрида ота-она ўзининг янги туғилган чақалоғини тириклайин кўмиб ташлади деб, Daily Mail нашри ёзмоқда. Ҳиндистонлик қоҳинлар “қизингизнинг ичига ...

Олий суд отабек муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан чоралар қўлланилиши тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400