Қаршида“Evro Engineering” компанияси  ишчиларининг маоши ўғирланди

2018 йил 6 сентябр куни номаълум шахс Қарши шаҳрида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида қурилиш ишларини олиб бораётган “Evro Engineering” компаниясининг хизмат хонаси эшигини бузиб кириб, у ердан 10 000 АҚШ доллари ва компания ишчи-хизматчиларига ойлик маоши сифатида берилиши керак бўлган 46 171 000 сўм пулларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумот берди.

 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи, юқоридаги компаниянинг ҳайдовчиси М.Ч. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...

Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, пичоқбозлик ...

Фарғонада бир киши 15,3 минг долларга “кўршапалак уяси” сотиб олибди (соддалик қурсин, соддалик…)

Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ...