Туркманистон тожик юкларини ўтказмаяпти

Туркманистон чегарасида Тожикистон юклари билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолмоқда: туркманистонлик божхоначилар Тожикистон учун мўлжалланган ёки Тожикистондан экспорт қилинган юкларни ўз ҳудудига ўтказмаяпти. Бу ҳақда Кун.Уз нашри Asia-Plus маълумотига асосланиб хабар берди.

Фото:gdb.rferl.org

 

Маълумотга  кўра, Тожикистон юклари бўлган машиналар Туркманистон-Эрон ва Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида август охиридан бери турибди.

«Вазият ўзгармади, юклар Туркманистон билан чегарада турибди, улардан баъзилари эса Озарбойжон чегараси томон ҳаракатланмоқда, бу Тожикистонга Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали етиб олиш учун қилинмоқда», – дея хабар беришган Тожикистон Транспорт вазирлигидан.

Аввалроқ, Тожикистон Транспорт вазирлиги юк машиналар ҳайдовчиларига муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилди: Бокуга бориш, у ердан Каспий денгизи орқали паромда Қозоғистоннинг Ақтау портига йўл олиш ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали Тожикистонга бориш.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон бош вазири атамбоевнинг сўзларини “маъсулиятсизлик” деб атади

Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон иқтисодий тараққиётига оид сўзларини “моҳияти жиҳатидан маъсулиятсиз, ...

Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай сувга тушиб, кесак кўтариб машқ қилиб юрган фермерга чиновник эмас нодавлат ҳимоячи керак

Депутат Расул Кушербаев Facebook’даги саҳифасида Савдо-саноат палатасини кескин танқид остига олди. Қуйида унинг матни келтирилади. Расул Кушербаев   “Йирик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400